17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 10:35
Жамият 👁 735

“AmuKids” ўқув маркази ёш авлод камолига хизмат қилади

“AmuKids” ўқув маркази ёш авлод камолига хизмат қилади

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни чуқур билимли, тафаккури кенг, юксак ижодий қобилиятли қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Иқтидорли болалар мактаблари, ихтисослашган мактаблар тарзида ташкил этилаётган Президент мактаблари айнан шу мақсадга хизмат қилади.

Туманимизда июнь ойининг бошида ўз фаолиятини бошлаган “AmuKids” ўқув маркази фаолияти ҳам бошланғич таълимни ривожлантиришга қаратилган. Чунки бошланғич таълимни пухта ва чуқур эгаллаб, мустаҳкам билим пойдеворига эга бўлган бола юқори синфларга ўтганида дарс машғулотлари мураккаблашганидан ё кўпайиб боришидан қийналмайди, осон ўзлаштира боради. Айниқса болаларнинг ментал арифметика билан шуғулланиши болаларнинг ақлий қобилиятини, тафаккурини ўстиришга ва бошқа фанлардан ҳам мустаҳкам билимга эга бўлишига замин яратиши тажрибаларда аниқланган.

Мактаб дастурида болалар одатда математикани ўрганиш, рақамларни  ўзлаштириш ва одатий арифметик ҳисоблаш жараёнида фақатгина  мия ярим шарининг бир тарафидангина фойдаланади, фақат мантиқий фикрлайдилар. Pасм чизиш ёки меҳнат дарсларида яратувчанлик қобилияти шаклланади.

Ментал арифметика билан шуғулланиш ва шу услубда мисоллар ечиш натижасида боланинг иккала мия ярим шари ҳам бараварига ишлайди. Ва яна бола ўзи сезмаган ҳолда миясини ҳам мантиқий фикрлашга, ҳам яратувчанлик қобилиятини қўллашга мажбурлайди. Бу дастлабки уч ой ичида ўз натижаларини бера бошлайди.

Ментал арифметика орқали фикрлашга ўрганган бола олган кўникмаларини таълимнинг барча дарсликларини ўзлаштиришга ҳамда ҳаётининг ҳар бир лаҳзасида қўллай олади, ақлий қобилияти бошқа тенгдошларидан кескин фарқ қилади.

Бу сатрларни ўқиган ота-оналарнинг кўнглидан албатта, менинг ҳам фарзандим шундай билимларга эга бўлса эди, деган ўй ўтиши шубҳасиз. Ахир фарзандларимиз умримиз давомчилари, барча орзу-умидларимиз рўёби уларга боғлиқда.

Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетининг бошланғич таълим факультетини муваффақиятли тугатиб келиб, ўз педагогик фаолиятини 40-сонли ўрта мактабда бошлаган Зуҳра Ернафасова ҳам бу ҳақда даврий матбуотда, ижтимоий тармоқларда ўқиб, қизиқиб қолди, ўз ҳудудимизда ҳам болаларга шундай таълим берувчи марказ ташкил қилиш, туманимиз болаларининг  интеллектини ривожлантириш фикри унга тинчлик бермай қўйди. Бу ҳақда туман Халқ таълими бўлимига мурожаат қилди, республика интеллектни ривожлантириш маркази семинар тренингларида қатнашиб, бу борада аввал ўз билимларини бойитди. Ниҳоят бир неча ой қилган ҳаракатлари натижасида  Манғит шаҳрида “AmuKids” ўқув марказини ташкил этишга муваффақ бўлди.

Якка тадбиркор сифатида ташкил этган ўқув марказида болаларни мактабга тайёрлов гуруҳи, ментал арифметика, инглиз тили, рус тили, она тили, математика, Президент мактабларига тайёрлов курслари фаолияти йўлга қўйилган.

- Иш бошлаганимизга бир неча кунгина бўлган бўлса-да, ҳозир марказимиз ўқув курсларига қатнашаётган болалар сони 100 нафардан ошиб кетди. Мурожаат қилаётган ота-оналар сони эса кўп. Имкониятимиз даражасида уларни қамраб олишга интиламиз, - дейди Зуҳра Ерлафасова.

Келгуси авлод камолоти йўлидаги ҳар бир хайрли иш эътирофларга муносибдир. Биз ҳам ёш тадбиркор муаллим қизга бошлаган иши ўнгидан келишини тилаб қоламиз.


Ойгул PАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026