Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги касб-ҳунарга қайта ўқитиш минтақавий марказларига ўқишга таклиф қиламиз
10 ой давом этадиган ўқув курсларида Сиз белгиланган йўналишлар бўйича касбларни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиб, амалиётда билимларингизни синовдан ўтказасиз ва шу касбнинг малакали мутахассиси бўлиб етишасиз. Ўқув курслари давомида стипендия тўланади.
Тошкент ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги марказларида ҳужжатлар 2019 йил 15 майдан 15 июнгача, Самарқанд шаҳридаги марказда эса 2019 йил 10 июлдан 10 августгача қабул қилинади.
Агар Сиз
Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
Пайвандлаш ва чилангарлик ишлари;
Электр, электротехника ва автоматлаштириш;
Ахборот технологиялари;
Машинасозлик ишлаб чиқариш технологияси;
Металлга ишлов бериш ва чилангарлик;
Йигирув ишлаб чиқариши технологияси;
Тикув жараёни технологиялари каби касблар бўйича ишлашни хоҳласангиз, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилинг.
Мурожаат учун телефон 61-515-42-89, 97-751-59-01.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶