12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:33
Жамият 👁 304

Туманимизнинг бир гуруҳ нуронийларининг Бухоро, Самарқанд шаҳарларига саёҳати ташкил этилди

Туманимизнинг бир гуруҳ нуронийларининг Бухоро, Самарқанд шаҳарларига саёҳати ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 28 майда қабул қилган қарорига асосан, юртимизда ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябргача “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилади.

Айни кунларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам ойлик доирасида кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли ижтимоий лойиҳалар амалга оширилмоқда, юртимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштирилмоқда.

Ўтказилаётган турли саёҳат, маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, “Ҳар куни 5 минг қадам” шиори остида пиёда юриш машқларига кексалар, нуронийлар жуда фаоллик билан иштирок этмоқдалар ва бундан завқ олмоқдалар.

Шу йилнинг 12-14 ноябрь кунлари турли соҳаларда ишлаб, туманимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган, ўзларининг ҳаёт йўли билан ёшларга ўрнак бўлаётган бир гуруҳ кексаларнинг туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан республикамизнинг кўҳна Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига саёҳати ташкил этилди.

Кекса авлод вакиллари учун ташкил этилган ушбу саёҳатга бориш истагидаги кўнгиллилар рўйхати октябрь ойидаёқ шакллантирилган эди. 51 нафар фахрий  педагоглар, тиббиёт ходимлари, турли соҳаларда меҳнат қилган, ҳозирда кексалик завқини суриб яшаётган отахонлар, онахонлар саёҳатига туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Баҳодир Болтабоевлар ҳамроҳлик қилди.

Саёҳат Бухоро шаҳридаги қадимий тарихий мажмуалар, аждодларимиз томонидан қолдирилган бой тарихий ёдгорликлар, жумладан, Бухоронинг кўҳналигидан дарак бергувчи меъморий ёдгорликлари – Мағоки Аттор, Исмоил Сомоний, Чорбакр, Минораи Калон, Арк қалъаси, Лабиҳовуз, Чорминор, Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси ва бошқа қатор обидалар билан танишишдан бошланди.

Кўҳна Бухоронинг кечки манзараларини томоша қилиш барчага завқ бағишлади.

Эртасига, яъни 13 ноябрь куни Самарқанд шаҳрига борилди. У ерда Регистон майдони билан, шунингдек, Самарқанд шаҳрининг қадимий маданий мерос объектлари билан бирма-бир танишиб чиқилди.

Шу куннинг ўзида гит бошчилигида саёҳатчилар 1417-1420 йилларда бунёд этилган Улуғбек мадрасаси, Улуғбек хонақоси ва бошқада тарихий обидалар билан  танишдилар.

Қадимий Самарқанд шаҳрининг расмий маркази Регистон майдони бўлган, бу ерда учта мадраса қад кўтарган. Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасалари. Регистон - қадимий илм, таълим муассасалари жойлашган макон бўлиб, шарқдаги шаҳар қурилиши санъатининг энг кўзга кўринарли намуналаридан бири ҳисобланади. 2001 йилда бу уч мадраса UNESCOнинг бутун дунё ёдгорликлари рўйхатига киритилган. Ушбу мадрасаларни томоша қилгандан кейин, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов шарафига ўрнатилган ҳайкал пойига ҳурмат рамзи сифатида гул қўйилди.

Шунингдек, 1399-1404 йилларда бунёд етилган  Бибихоним мақбарасига ташриф буюрилди. Кейин, режа асосида Хазрати хизр мақбараси ва Шоҳи Зинда мажмуасига зиёрат қилинди.

Саёҳатчилар Амир Темур ва Мирзо Улуғбек бобокалонларимиз ҳамда Дониёр боболарнинг ўтмишда амалга оширган ишлари ва авлодлар учун қолдириб кетган бой тарихий мерослари хусусида батафсил ҳикоялар тингладилар.

Саёҳат иштирокчилари ўзларига қаратилаётган эътибордан жуда мамнун бўлиб, ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирдилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026