“Фарзандлик бурчим” лойиҳаси доирасида Ёшлар иттифоқи фаоллари уруш фахрийлари хонадонларига ташриф буюришди
Ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгаши томонидан 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Фарзандлик бурчим” лойиҳаси ташкил қилинди. Лойиҳа доирасида Иттифоқ фаоллари тумандаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийлар Йўлдош ота Ортиқов, Ўтамурод ота Бозорбоев ҳамда Собир ота Нуруллаевларнинг хонадонларига бориб, ҳолидан хабар олишди.
Учрашувда нуронийлар ёшларга уруш хотираларидан сўзлаб беришди. Тинч-осойишта ҳаётнинг, огоҳликнинг қадри, фаровон турмушнинг ҳикмати, фидойилик каби инсонийлик фазилатлари хусусида ҳам гапиришди. Ёшларни Ватанга муносиб фарзандлар бўлиб вояга етишга, фаровонликни, осуда ҳаётни қадрлашга ундаган отахонларга Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширилди.
Уруш фахрийлари ва уларнинг оила аъзолари бу учрашувдан ниҳоятда мамнун бўлишди.
М.Ўразимбетов, иттифоқи туман Кенгаши бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶