"We learn English” деб номланган тадбир ўтказилди
Умумтаълим мактабларида ўқув йилининг ҳар бир ойи асосий фанлардан бирини чуқур ўргатиш мақсадида фан ойлиги қилиб белгиланган.
Айни кунларда барча мактабларда ҳам инглиз тили фан ойлиги давом этмоқда. Шу муносабат билан ўқувчиларнинг мазкур фан асосларини қай даражада эгаллаганликларини синовдан ўтказувчи турли беллашувлар, шунингдек, инглиз тилини ўрганишнинг аҳамиятини тарғиб этувчи маънавий-маърифий тадбирлар, очиқ дарслар ўтказилмоқда.
Яқинда 55 сонли мактабда ҳам ойлик доирасида “We learn English” деб номланган тадбир ўтказилди.




Унда мактабнинг 1-7 синфлари ўқувчилари иштирок этишди ва инглиз тили фани бўйича билимларини намойиш этишди.
Тадбирни мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчилари М.Тоирова, А.Омонова, Ш.Бегмонова, М.Қўчқоровалар ташкиллаштирдилар.
О.PАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶