15 май – Халқаро оила куни
15 май – Халқаро оила куни сифатида бутун дунёдаги каби республикамизда ҳам кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан барча ҳудудларда турли тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.
Тумандаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Халқаро оила кунига бағишлаб “Оила” маркази туман бўлими томонидан “Менинг оилам – менинг қуёшим” мавзусидаги тадбир ўтказилди. Тадбирда ёш иқтидор эгаларининг ижодий ишлари, яъни турли суратлардан кўргазма ташкил этилди. Шунингдек, ёш мусаввирлар ўртасида кўрик-танлов ҳам ўтказилди. Кўрик-танловда иштирок этиб, ўз иқтидорларини намойиш этган ёшларга “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими томонидан ташаккурномалар берилди.
9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчилари томонидан тайёрланиб, намойиш этилган мусиқий дастур барчага янада кўтаринки кайфият бахш этди.
Гулшод Юсупова, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶