12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:13
Мақолалар 👁 3,097

МЕЪЁР БОР ЖОЙДА ОСОЙИШТАЛИК БЎЛАДИ

МЕЪЁР БОР ЖОЙДА ОСОЙИШТАЛИК БЎЛАДИ

 "Ота-она доғи - мерос, фарзанд доғи - тиғи олмос” - деб бежиз айтишмайди ҳалқимиз. Ўша пайтгача хасталик нималигини билмаган Турсунбой ака ўғли Анварнинг ўлимидан сўнг қон босими ошадиган бўлиб қолди. Унинг ҳаётдан орзу-умидлари кўп эди. Невараларининг орзу-ҳавасини кўришни хоҳлар эди. 2012 йилнинг декабрида ўғлидан ажраб қолиш.... ундай жудоликка чидаш мумкин эмас. Кечалари тонг отгунча йиғлаб чиққан пайтлари бўлган, лекин ҳаммасига бардош берди, чунки қолган фарзандларига оталик меҳрини бериши лозим эди.

Турсунбой ака Меҳрибон опа билан ўғли Анвар вояга етиб, ўзларига қўл-қанот бўлганидан мамнун эдилар.  Афсуски, уларнинг қувончи узоққа чўзилмади. 2012 йилнинг декабрь ойининг одатий кунларидан бирида Анвар дўсти Муроднинг уйланиш тўйига бориб қувончда "шайтон суви”дан дўстлари Саттор ва Толиблар билан ичган бўлди. Туш пайти ўртоқлари билан одатий тўй сайлида бўлди, бироқ сайлдан қайтишда у машина тезлигини меъёридан ошириб, бошқарувни йўқотиши натижасида катта тезликда пастга, йўл четидаги бетон устунига урилиб, йўл ёқасидаги пастликка қулади. Автомашина метан гази билан юришга жиҳозлангани  учун машинага ўт кетади. Мажақланган ва аланга ичида қолган машинадан Анвар ва унинг ўртоқларини шу яқиндаги одамлар, қутқариб олиб, касалхонага жўнатишди. Бироқ, оловдан куйиш жароҳатидан Анвар касалхонада вафот қилди, қолганлари эса ҳар хил даражадаги тан жароҳати олдилар. Ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўрилди.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш, тартибга солиш, тўй-ҳашамлар оилавий тантаналарни ўтказишда аҳоли тинчлигини сақлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 октябрдаги Фармони ва туман ҳокимининг 2010 йил 6 январдаги «Туманда аҳоли тинчлигини сақлаш, тўй, маърака, оилавий тадбирлар ва бошқа маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида»ги Фармойиши қабул қилинган бўлиб, ушбу ҳужжатларда тўй, маърака, оилавий тантана ва бошқа маросимларни тартибли, ихчам, замонавий, ортиқча даб-дабабозликсиз ўтказиш зарурлиги таъкидланган. Туман ҳокимининг юқоридаги Фармойишида йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига риоя этиш мақсадида никоҳ тўйларида куёв ва келин тарафидан иккитадан, жами 4 та енгил машина қатнашиши белгилаб қўйилган. Лекин айрим тўйларда бу талабларга риоя қилмаслик, келин-куёв тарафидан қатнашаётган енгил машиналарнинг белгиланганидан ортиқ бўлиши, уларнинг йўлларда ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солиб, гуруҳ бўлиб ҳаракат қилиш ҳолатлари учраб туради. Бу ҳаракатлар йўлларда йўл транспорт ҳодисаларининг содир этилишига, шу билан бир қаторда одамларнинг тан жароҳати олишлари ва бошқа оғир оқибатларга олиб келишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг  29-моддасида  бундай ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Ушбу моддада мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари хайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки автоҳалокатларни келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракатланиш энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо кўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлиши белгиланган. Туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси томонидан 2012 йил давомида ўтказилган тадбирлар давомида бир қатор юқоридаги кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Масалан:

А.Темур номли овулда яшовчи фуқаро Агатаев Ғафурнинг, "Тико” русумли, давлат рақам белгиси 95 V794 АА машинасида, "Ўрта калъа” овулида яшовчи фуқаро Нуримбетов Икромнинг "Нексия” русумли давлат рақам белгиси 95 В 544 ВА машинасида, "Чойкул” овулида яшовчи фуқаро Йўлдошев Алишернинг "Эпика” русумли, давлат рақам белгиси 95 М 696 ВА машинасида, Манғит шаҳрида яшовчи фуқаро Хўжамберганов Зафарнинг "Матиз” русумли, давлат рақам белгиси 95Q 687 СА машинасида,  Хитой овулида яшовчи фуқаро Муратбоев Рустамнинг "Дамас” русумли, давлат  рақам белгиси 95 А 914 СА машинаси ва  Хитой овулида яшовчи фуқаро Йўлдошев Маҳмуднинг "Нексия” русумли, давлат рақам белгиси 95L378 АА машинасида тўй сайлига Фармойишда кўрсатилганидек маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари раисларининг руҳсатномасисиз чиққанлиги, ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солиб, гуруҳ бўлиб ҳаракатланганлиги сабабли уларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 129-моддаси, 1-қисми асосида маъмурий чора қўлланилди.

Лекин кези келганда шуни алоҳида таъкидлашни истардикки, йўл ҳаракати қоидасига риоя этиш – осойишта, соғлом ҳаёт кечириш мезонларидан бири. Қолаверса, тўйлардаги тартибсизликлар оқибатида юз бераётган авлоҳалокатлар оқибатида ёш умрлар хазон бўлмоқда. Шу боис, ҳар бир юртдошимизга, ҳар қандай  ишда меъёрга, ўртамиёналикка амал қилайлик ҳар бир кунимиз тинч ва осойишта ўтиши учун ўзимиз масъул эканлигимизни унутмайлик, деймиз. 

Ғ.УСМОНОВ,

туман ИИБ ҳузуридаги автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати,  улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишни назорат этиш бўлинмаси бошлиғи, подполковник.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026