12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:40
Жамият 👁 288

Профилактика – осойишталик гарови

Профилактика – осойишталик гарови

Мамлакатимизда жиноятчиликка қарши муросасиз курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, жойларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирокида мунтазам равишда ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот учрашувлари бу борадаги муҳим механизмлардан бирига айланган.

Шу мақсадда Амударё тумани Торёп маҳалласида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, маҳаллада ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Собир Хўжаметов, туман прокурори Баҳрам Машарипов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Мухамметали Хўжамуратов, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, ёшлар ва нуронийлар иштирок этди.

Тадбир давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари, уларнинг салбий оқибатлари, ёшлар тарбияси, маҳалланинг ижтимоий муҳитини соғломлаштириш бўйича атрофлича фикр алмашилди. Таҳлилларга мурожаат қилинганида, айрим оилаларда ижтимоий назоратнинг етарли эмаслиги, ёшлар орасида ҳуқуқий билим етишмаслиги айрим салбий ҳолатларга сабаб бўлаётгани таъкидланди.

Жараён мобайнида туман ҳокими Собир Хўжаметов жиноят содир бўлганидан кейин ҳаракат қилиш эмас, уни содир этмасликка эришиш муҳим эканлигини, шу боис ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадоннинг ички муҳитини чуқур ўрганиш, профилактик чора-тадбирларни кучайтириш зарур эканлигини таъкидлади.

Учрашув давомида Торёп маҳалласида кузатилаётган муаммолар — ишсизликни камайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламига кўмаклашиш масалалари кўтарилди. Туман ҳокими Собир Хўжаметов ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.

Қайд этиш жоизки, маҳалла — жамият кўзгуси, шу сабабли жиноятчиликни камайтириш учун биринчи навбатда маҳалла муҳитини соғломлаштириш, ёшларнинг маънавиятни юксалтириш, уларни спорт ва касб-ҳунар ўрганишга жалб этиш лозим. Бу борада ҳокимлик, прокуратура, ИИБ ва фуқароларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракати муҳим аҳамият касб этади.

Йиғилишда маҳалладаги профилактика инспекторининг фаолияти ҳам таҳлил қилиниб, зарур ресурслар билан таъминлаш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар бундай очиқ мулоқотлар маҳалладаги муҳитни ижобий томонга ўзгартиришда муҳим ўрин тутишини қайд этдилар.

Тадбир якунида жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг бурчи экани таъкидланиб, барчани огоҳликка, ҳушёрликка, қонунларга ҳурмат билан қарашга даъват этилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026