Жамият
👁 363
"БАРКАМОЛ АВЛОД" БОЛАЛАР МАРКАЗИДА БУТУНЖАҲОН КИТОБ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
23 апрель- Бутунжаҳон кит об куни муносабати билан туман "Баркамол авлод" болалар марказида мавжуд тўгараклар тарбияланувчилари орасида китоб мутолаасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.Тадбирда болалар дастлаб устозларининг китоб ўқиш аҳамияти борасидаги маърузаларини тингладилар. Болалар ўзлари ўқиган китоблари, улардан олган таассуротлари ҳақида гапириб,китобхон эканликларини намойиш этишди.
Шунингдек, тадбирда марказ кутубхонасидан энг кўп китоб олиб ўқиган ва олган таассуротларини энг тўлиқ баён қилиб бера олган ўқувчилар эълон қилиниб, рағбатлантирилди.
Тадбир болаларни янада кўпроқ китоб ўқишга жалб қилишга хизмат қилади, албатта.
О,РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶