Мукофот менга қувонч бағишлади
Мен салкам қирқ йил таълим соҳасида фаолият кўрсатган бир аёл сифати-да бу соҳада амалга оши-рилаётган ўзгаришларга назар ташлаб, бениҳоя хурсанд бўламан. Айниқса, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таъ-лим соҳаси ходимларига кўр-сатаётган эътибори ҳамда ғамхўрлиги мени чексиз руҳлантириб юборди.
Мен 1972 йилда туманимиз-даги 37-сонли мактабда ўзимнинг ўқитувчилик фао-лиятимни бошлаганман. Кейинчалик, 1985 йилдан 1996 йилгача шу мактаб директори, 1996 йилдан 1998 йилгача 82-сонли бош-ланғич мактаб директори, 1998 йилдан 2011 йилгача 82-сонли боғча мудираси лавозимларида фаолият кўрсатдим.
1995 йилда менинг меҳ-натларим эътиборга оли-ниб, “Қорақалпоғистон Рес-публикаси халқ маорифи аълочиси” кўкрак нишони билан мукофотландим. 2011 йилдан буён нафақадаман. Фарзандларим ва невара-ларимнинг бахту-саодатини кўриб, кексалик гаштини суриш насиб этаётганидан чексиз фахрланаман.
8 март – хотин-қизлар бай-рами арафасида менинг ҳаётимда яна бир қувончли воқеа рўй берди. Менинг камтарона хизматларим инобатга олиниб, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирландим.
Мен мамлакатимизда аёл-ларга юксак ҳурмат-эътибор кўрсатилаётгани учун дав-латимиз раҳбарларидан чексиз миннатдорман.
Фурсатдан фойдаланиб шогирдларимни, тумани-мизнинг барча аёл-қиз-ларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни бай-рами билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Пардагул ЎРОЗБОЕВА, Беш овул маҳалласида
яшовчи таълим фахрийси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶