Фан ойлиги доирасида Республика миқёсидаги ўқув-амалий семинар ўтказилди
Умумтаълим мактабларида ташкил этилиб келинаётган фан ойликлари таълим сифатини оширишда, ўқувчилардаги билим ва тушунчаларни янада кенгайтиришда алоҳида аҳамиятга эга бўлиб келмоқда. Тумандаги умутаълим мактабларида шу мақсадда барча фанларга доир ойлик тадбирлари ўтказилиб, таълим сифатини оширишда самарали натижаларга эришилмоқда.

13 март куни 16-сонли умумтаълим мактабида химия ва биология фани ойлиги доирасида “Химия ва биология фанини ўқитиш сифатини ошириш” мавзусида Республика миқёсидаги ўқув-амалий семинар ўтказилди. Семинарда Республика ўқув-методика маркази директори Қувонч Жубанов, марказ услубчиси Салтанат Тажетдинова ҳамда барча туманлардаги умумтаълим мактабларининг 70 нафардан зиёд фан ўқитувчилари, услубчилари иштирок этдилар.
Семинарни Республика ўқув-методика маркази директори Қувонч Жубанов очиб берганидан сўнг, фанни ўқитиш услубларини такомиллаштиришга ва янги педагогик технологияларни қўллашга доир масалалар юзасидан маърузалар тингланди. Сўнгра мактабдаги юқори синфларда Республикадаги маҳоратли химия ва биология фанлари ўқитувчилари томонидан ташкил этилган очиқ ўқув машғулотлари кузатилди.
Юқори савияда ташкил этилган ўқув-семинар якунида маърузалар ва очиқ ўқув машғулотлар юзасидан иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар тингланиб, тажриба алмашилди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶