17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 18:53
Жамият 👁 1,032

АЁЛНИ ЭЪЗОЗЛАШ, УНГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

АЁЛНИ ЭЪЗОЗЛАШ,  УНГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ  – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Гўзал ва мафтункор ўлкамизга  янгиланиш, яшариш айёми бўлган баҳор фасли кириб келди.  Ҳассос шоирларимизнинг аёлни баҳорга, баҳорни аёлга ўхшатишининг катта маъноси бор. Чунки ҳаёт гўзаллиги, умр мазмуни – аёл! Оиланинг асоси, оила ҳаётини чароғон этиб турадиган ёруғлик – аёл! Эзгулик, меҳр-муҳаббат тимсоли – аёл! Баҳорнинг илк кунида севги ва садоқат тимсолига айланган буюк шоира Зулфияхоним ҳам таввалуд топган ва шу кун шеърият шайдоларининг байрами сифатида ҳам нишонланади. Аёлни эъзозлаш, унга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос бўлган энг буюк қадрият ҳисобланади.

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев аёлга, онага шундай таъриф берадилар: “Ер юзида муқаддас деган сўзга энг муносиб зот бу – аввало, Онадир. Халқимиз она сиймосини доимо улуғлаб, ардоқлаб яшайди, аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади”.

Давлатмиз раҳбарининг  ўтган йилги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонининг қабул қилиниши хотин-қизлар ва оила  билан ишлаш тизимини янги босқичга кўтарди. Хотин-қизлар қўмитаси фаолияти такомиллаштирилди. Аниқ вазифа ва ваколатлари белгилаб берилди. Ҳар бир маҳаллада оилалар сонидан келиб чиқиб, Хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилада маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси лавозими жорий этилди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Республика «Оила» илмий-амалий маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамаси ҳузурида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази  ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. ФҲДЁ органлари туманлар  ҳокимиятлари тасарруфига ўтказилди. Зулфия номидаги Давлат мукофоти Низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилди.

Албатта, бундан кўзланган асосий мақсад – хотин-қизларнинг оилада, жамиятда мавқеини,  сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш,  қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқаришлари учун шарт-шароит яратиш, бир сўз билан айтганда, аёлни бахтли-саодатли қилиш ҳамда оилаларни мустаҳкамлашдан иборат. 

Туманимиз аҳолисининг  96 мингдан ортиғини, деярли 50 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Туманимиз аёлларидан 9 нафари депутат бўлса, 100 га яқин аёллар турли соҳаларда раҳбарлик лавозимларида ишлашмоқда.

Тадбиркор аёлларимиз ҳам кўпчиликни ташкил этади. Бу борада хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ажратилаётган имтиёзли кредитларнинг ҳам ўрни катта бўлмоқда. Ҳозиргача 7 нафар аёлларимизга шундай кредитлар олишлари учун Қўмитанинг тавсияномаларига кўра кредитлар ажратилди. 

Ҳаётнинг турли зарбаларига дош бера олмай оғир шароитга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам бугун ўз самарасини бермоқда. 2017 йилда 4 нафар ногиронлиги бўлган аёлларимизга арзонлаштирилган намунавий лойиҳадаги уй-жойларнинг бошланғич бадаллари тўлаб берилиб, уй-жой билан таъминланган бўлса, 2018 йилда 14 нафар ана шундай аёлларга уй-жойларнинг бошланғич бадали тўлаб берилди. Касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ҳам 5 нафар аёл бепул уй-жойга эга бўлди. Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўнлаб оилаларнинг уй-жойлари таъмирланди.

Шунингдек, 40 нафарга яқин имконияти чекланган аёлларга ногиронлик аравачалари олиб берилган бўлса, 400  нафардан зиёд аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлашга кўмаклашилди. Оғир шароитга тушиб қолган 20 та оилаларнинг фарзандлари бепул қишки кийим-бош билан тўлиқ таъминланди.

Келажак – боғчадан бошланади, деган тамойил асосида биргина туманимизнинг ўзида ўнлаб мактабгача таълим муассасалари қурилиб, фойдаланишга топширилди ва барчаси инвентарлар билан таъминланди.  Келгуси йилга бориб, кичик ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим масканларига қамровини бундан ҳам ошириш асосий мақсад ҳисобланади. Чунки оналаримизнинг бемалол, кўнгли хотиржам бўлиб ишлашлари, фарзандларининг яхши тарбия олишлари  учун мактабгача таълим муассасаларининг ўрни беқиёс.

Буларнинг ҳаммаси биринчидан, оналарга қулай шароит яратиш бўлса, иккинчидан, фарзандларимизнинг баркамол бўлиб улғайишига хизмат қилади. Ишонч билан айтамизки, туманимизда ҳеч бир аёл, ҳеч бир оила меҳр-эътибордан четда қолмайди.   

Юртимизни янада ривожлантириш, халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш, фарзандлармизни ҳар томонлама соғлом ва билимли қилиб тарбиялаш борасида ҳали жуда катта вазифаларимиз турибди.

Муҳтарама опа-сингилларимизни  гўзаллик ва нафосат рамзи бўлган 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Оилалар бағри бутун бўлишини, аёлларимиз доимо кўнгли хотиржам, гўзал бўлиб юришларини тилайман. Барчангизга байрам муборак бўлсин! 

Марям Аҳмедова, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026