“Энг намунали мактаб Сардорлар Кенгаши” танловининг туман босқичи ўтказилди
Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти томонидан ҳар йили анъанавий тарзда “Энг намунали мактаб Сардорлар Кенгаши” танлови ўтказилиб келинмоқда. Мазкур танлов Сардорлар Кенгаши аъзоларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ижодий ва интеллектуал, етакчилик ва ташаббускорлик қобилиятлари, эришган ютуқлари ва тажрибаларини оммалаштиришда алоҳида аҳамият касб этмоқда.
2 март куни 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Энг намунали мактаб Сардорлар Кенгаши” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди ва унда 7 та жамоа иштирок этишди.
Танлов уч шарт асосида ташкил этилди. Юқори савияда ташкил этилган танловда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг энг намунали мактаб сардорлар Кенгашлари аниқлаб олинди. Танловда 76-сонли умумтаълим мактабининг “Келажак” жамоаси 1-ўрин соҳиби бўлди. Ҳудудий босқичда 1-ўринни эгаллаган 31-сонли мактабнинг “Янги авлод” жамоасига 2-ўрин, 61-сонли умумтаълим мактабининг “Ташаббускорлар” жамоасига 3-ўрин насиб қилди.
Ғолиблар ва фаол иштирок этганлар Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан совғалар, статуетка, диплом ва “Фахрий ёрлиқлар” билан тақдирланди.
Ж.Давлетов, туман “Камалак” болалар ташкилоти раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶