ОДАМЛАР ҲАЁТИГА ХАВФ ТУҒДИРАДИГАН ДАЙДИ ИТЛАР ЙЎҚ ҚИЛИНДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “Қаровсиз қолган итларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг 2019 йил 25 январдаги йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг 25 январидан 25 февралигача “Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилинган эди.
Мана шу ойлик давомида Амударё туманида туман ветеринария бўлими томонидан 2460 бош ит қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди ва клиник кўрикдан ўтказилди. Шундан 1021 бош ит бирламчи рўйхатга олиниб, уларга гувоҳнома берилди, бу даврда 1439 бош ит қайта рўйхатга олинди.
Ойлик давомида 103 бош эгасиз дайди итлар химиявий йўл билан йўқ қилинди.
Айни кунда туманнинг барча овул ва маҳаллаларидаги аҳоли ўртасида қутуриш касаллигидан сақланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ДСЭНМ, марказий шифохона, ветеринария бўлими, ободонлаштириш бошқармаси ҳамда ички ишлар бўлими томонидан қутуриш касаллигининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ҳамкорликда амалий ишлар амалга оширилмоқда.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶