БОБУР ДАҲОСИГА ЭҲТИРОМ
Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаси, шоҳ ва шоир Заҳириддин Мухаммад Бобур таваллуд куни бутун мамлакатимизда кенг нишонланди,сана муносабати билан олий, ўрта махсус, касб- ҳунар ва умумтаълим муассасаларида маънавий- маърифий тадбирлар,театрлаштирилган томошалар , Бобурхонлик кечалари ўтказилди. Тадбирларда шоирнинг туғилган юртига юксак фарзандлик муҳаббати моҳирона тасвирланган , айрилиқ доғи акс этган ғазалларини, рубоийларини иштирокчилар мароқ билан тинглагани-ундан бизга нақадар бебаҳо адабий мерос қолганини англатади.
Ана шундай маънавий- маърифий кечалар Оқ олтин овулидаги 7-, 71-сонли мактабларда ҳам бўлиб ўтди.Тадбирларда мактаблар ўқитувчилари, ўқувчиларидан т ашқари ота- оналар ҳам иштирок этдилар, ўқувчилар ижросидаги шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган маърузаларни, юксак инсоний фазилатлар тараннум этилган ғазалларини мароқ билан тингладилар.
Динора Тожимуродова,Озода Тўлибоева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶