ТУРСУНОЙ “ КАМАЛАК ЮЛДУЗЛАРИ” БОЛАЛАР ИЖОДИЁТИ ФЕСТИВАЛИНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ БЎЛДИ
Амударё телевиденияси мухлислари туманимиздаги 27-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчиси Турсуной Жиянбоевани яхши билишади. Айниқса, болажонлар “Эртаклар - яхшиликка етаклар” кўрсатувини болаларга хос содда, самимиятга йўғрилган эртакларини севиб тинглашади ва томоша қилишади.
Эътиборга сазовор жиҳати шундаки,бу эртакларнинг кўпчилиги Турсунойнинг ўз ижодига мансуб. У эртакларини ўзига хос таъсирли оҳангда айтиш билан чекланиб қолмай,эртаклари қаҳрамонларининг расмларини ҳам чизади. Турсуной Жиянбоеванинг эртаклари шу кунгача “Жайхун жилғалари”, “Ёшлик мавжлари”, “Парвозга шайланган қалдирғочлар” номли тўпламлардан жой олди.” Икки тўти” номли китоби босилиб чиқди. У ўзи устида тинимсиз ишлаб,иқтидорини ривожлантиришга интилиб келади, турли кўрик-танловларда иншолар танловларида қатнашади. Шу ҳаракатлари самараси яқинда “Камалак юлдузлари” Болалар ижодиёти фестивалида яққол намоён бўлди. У туман босқичида ғолибликни қўлга киритиб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этди ва "F" гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.
Биз ёш ижодкор қизни бу ютуғи билан табриклаб, келгуси ижодий ишларига ҳам муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Севара ИСМОИЛОВА, Амударё академик лицейи ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶