21.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.10.2026, 03:32
Мақолалар 👁 797

ҚАЙНОТАНИНГ КЎНГЛИ (Бўлган воқеа)

ҚАЙНОТАНИНГ КЎНГЛИ (Бўлган воқеа)

Манзуранинг эри ҳам, ўзи ҳам шифокор. Иккаласи ҳам олий тоифали бўлгач, маошлари яхши. Қайнотаси Муҳаммаджон ота “ўз элинг – олтин бешигинг”, – деб маҳалланинг нариги четидан ер майдони олиб, уларга иморат тиклаб берди. Ўғил-қизларидан тинган Муҳаммаджон ота билан Гулсум эна фақат битта соғин сигирни қолдириб, янги иморат қурилиши учун қўрадаги сигир-у бузоқларни, қўй-қўзиларни сотиб юборишди.

– Шу соғин сигиримиз омон бўлса, яна икки-уч йилда қўрамиз молга тўлади, ўшанда менга битта “Матиз” деган машина олиб берасизлар, – ҳазиллашди у болаларига.

Ўтган йили ҳовли тўй қилиб Манзура келин билан Рустамбойнинг оиласини бўлаклашди.

Рустамнинг эски “Жигули“ машинаси бор эди. Уйларида туғилган кун, байрамларни нишонлашганларида Рустам ота-онасини машинада олиб келар, яна уйларига элтиб қўярди. Чол-кампир билан укаси Баҳромжоннинг ҳам ўғил-қизлари келишар, уларга ўзларининг фарзандлари қўшилишиб, роса завқланишарди. Болаларнинг дупур-дупур у хонадан-бу хонага югуриб киришлари, диван ва креслолар устида умбалоқ отиб ўйнашлари Манзурага ёқмасди. Ора-сира болалар ўйнаётган хонага кириб тергаб ҳам қўярди.

Муҳаммаджон ота бир келганида ўғлига банк кредити асосида янги машина олишни, кўплар шундай қилаётганини маслаҳат берди.

– Сен ҳам шундай қил, икковинг ҳам яхши маош оласизлар, зиён кўрмайсизлар, янги машинали бўлиб қоласизлар, мен ҳам қараб турмайман, қарашиб юбораман, болам, – деди ота чин дилдан.

Отанинг бу гапи маъқул келиб Рустам янги машина олиш учун кредит ҳужжатларини расмийлаштирди. Навбати етганида “Жигули”ни сотиб, бошланғич бадалини тўлади, янги машинали бўлди.

– Кўз тегмасин! – қувонишди ота-онаси ўғлининг “Матиз” миниб келганидан. – Яхшиликка, Худо йўлига эҳсон қилиб юбор, болам, рўзғорингга барака беради.

Бир ҳафталардан сўнг Рустам хотини билан бирга бозордан харажат қилди. Каттагина курка олишди.

– Манзура, – деди хотинига, – кечқурун худойи ошини қиламиз, отамга қўнғироқ қилиб айтиб қўй, мен Нукусга, мажлисга кетаяпман.

Манзура индамади. Кечқурунги бўладиган маросимга тайёргарлик кўра бошлади. Дастурхонга овқат тортиладиган пайтда Рустам ҳам етиб келди. Қўни-қўшнилар орасида ота-онаси кўринмади. Негадир кўнгли хижил бўлиб ошхонага, хотинининг олдига чиқди:

– Манзура, – деди у хавотирланиб, – отамлар соғ-омонмикан, ҳали келишмабди-ку?

Манзура қўлидаги кафгирни қозон четига оҳиста уриб қўйди. Худди қайнота-қайнонаси келиши шарт эмасдай, бамайлихотир:

– Улар келишмаса, маърака ўтмайдими? – деди киноя билан. – Сал лабингиз қимирлаб, “келинг”, десангиз, “команда” тузиб келишади, безор бўлиб кетдим.

– Манзура! – хотинининг бу гапидан ҳам ҳайрон бўлган, ҳам жаҳли чиққан Рустам унга қандай қўл кўтарганини сезмай қолди. Юзига келиб тушган тарсаки зарбидан чайқалиб кетган Манзура аранг ошхона деворига суяниб қолди.

Опасининг киноя-кесатиқли гапларини аниқ-тиниқ эшитиб, ошхона остонасида серрайиб туриб қолган қайнсинглиси Гулнора лом-мим демади.

– Ота-онам келмагунича, дастурхонга овқат тортмайсан, – бошқалар эшитиб қолишидан хавотирланган Рустам овозини пасайтириб тайинлади хотинига. – Уларни ўзим бориб олиб келаман!

– Овора бўлма, болам, бизлар келдик.

Рустам отасининг овозини эшитиб, орқасига ўгирилди.

– Бизларга айтишинг шарт эмас, болам, эшитсак, келаверамиз. Фақат жанжаллашманглар, – Муҳаммаджон отанинг овози ўзининг овозига ўхшамас, синиқ эди.

Рустам отасининг ортидан айвонга ўтди. “Қутлуғ бўлсин” лаб турган қўни-қўшнилар сафида кўксига қўлини қўйиб, миннатдорчилик билдираётган отаси кўзига анча чўкиб қолгандай туюлди. Афтидан, отаси хотинининг кесатиқларини эшитган-у сир бой бермай, ошхона остонасида, қайнсинглисининг панасида тургани учун Рустам сезмаган эди.

Шу куни ота-онаси кетар чоғида узундан-узоқ дуо қилишди, сўнг:

– Келин, – деди Муҳаммаджон ота ҳамон синиқ овозда, – инсонни меҳр улғайтиради. Ўртада меҳр бўлмаса, кўнгил ҳам, йўллар ҳам жуда олислаб кетади. Тез-тез йўқлаб туринглар, бизлар энди қаридик. – Сўнг вазиятни юмшатиш учунми ё Манзура келинга ўгит ўрнидами, қўшиб қўйди, – Сизлар “команда бўлиб” борганингиз сари биз ёшарамиз...

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026