Барча овул ва маҳаллаларда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда
Ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари янада кучайтирилмоқда. Туманда бу бўйича ишчи гуруҳлар тузилиб, секторлар масъуллари ва тегишли мутахассислар томонидан кенг кўламли профилактика ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
16 январь куни мазкур ишчи гуруҳ томонидан “Дурунки” маҳалласи ҳудудида ёнғин хавфсизлиги ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича 80 та хонадонда тушунтириш ишлари олиб борилди. Фуқаролар йиғини масъуллари, Мажбурий ижро бюроси, газ таъминоти корхонаси, электр таъминоти корхонаси, ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими, туман давлат Санитария-эпидемиология назорат маркази ходимлари иштирокида ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишларида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар айрим фуқароларнинг эҳтиётсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслиги оқибатида рўй бераётгани таъкидланди. Тарғибот тадбирлари билан биргаликда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан хонадонлардаги электр ва газ жиҳозлари кўздан кечирилиб, зарур ҳолларда таъмирланмоқда.
Носоз ускуналар орқали фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш газдан заҳарланиш ёки ёнғин келиб чиқиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар кўпайишига олиб келади. Тарғибот-ташвиқот тадбирлари давомида аҳолига бу ҳаётий мисоллар орқали кенг тушунтирилмоқда.
Дилдора Абдураҳмонова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶