16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:26
Жамият 👁 2,258

Ободлик барқ урсин

Ободлик барқ урсин

Меҳнат кишисининг жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш, энг аввало она ва бола репродуктив саломатлигига эришиш, ҳар бир оила, ҳар битта хонадонда соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида истиқлол йилларида жуда катта миқёсда ишлар олиб борилди.

Бизнинг "Чойкўл” овулимиз ҳудуди 2591 гектарни ташкил этади. Овулимизда 5,5 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. 772 та хонадонга бириккан 870 дан зиёд оилаларда ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, туркман, татар, рус ва бошқирд миллатлари вакиллари ўзаро аҳил, ҳамжиҳатликда яшашади. Овулимизда 1 та маданият уйи, 1 та кутубхона, ТТБга қарашли "Саломатлик” маркази, 1 та қишлоқ врачлик пункти ва 2 та фельдшер-акушерлик пунктлари мавжуд. 2 та умумтаълим мактабларида фарзандларимизнинг умумий ўрта таълим олишлари, спорт билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Биз аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш тўғрисида кўп гапирамиз. Ва ана шу мақсадларни ифода этувчи режалар тузамиз. Аҳоли учун эса ана шу режаларнинг амалий ижроси муҳим. Биз ана шундай режаларимизни амалга ошириш  жараёнида кўплаб муаммоларни ҳал қиламиз. Чунончи, овул ҳудудидаги 9 та аҳоли пунктидаги кўча ва ҳовлиларнинг тозалиги, аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш аҳволи, ёшлар тарбияси, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар хил диний-экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолмасликлари учун уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини, иш билан бандлигини таъминлаш каби масалалар доимий диққат марказимизда.

Баҳор ва куз мавсумларида олиб борилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларида барча оилалар фаол иштирок этишди. Натижада ҳудудимизда яшил майдонлар йил сайин кенгайиб, янги-янги боғ-роғлар бунёд этилмоқда. Аҳоли томорқаси учун ажратилган 30 гектардан зиёд унумдор ерлар мўл-кўл даромад манбаига айланган. Чойкўлликлар ҳаёти ҳалол ва фидойи меҳнатлари билан кун сайин фаровонлашиб бораётганлари ҳам шундан. Аҳоли хонадонларида 3500 бошга яқин йирик шохли қорамоллар, 2100 бош қўй-қўзи, салкам 1000 бош  парранда зооветеринария қоидалари асосида парвариш қилинмоқда. Овул аҳли учун гўшт ва сут маҳсулотлари, мева-чева, дон-дун, полиз ва сабзавот маҳсулотларини танлаб истеъмол қилиш имкониятининг мавжудлиги фарзандларимизнинг ҳар томонлама соғлом вояга етишларида муҳим омил ҳисобланади.

Оилавий ва хусусий тадбиркорлик, касаначилик ва уй меҳнати билан шуғулланувчилар сони йил сайин ортиб бормоқда. 3 та хусусий дўкон, 1 та ошхона, 1 та ҳаммом ва 14 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларида овул ёшлари фаолият олиб боришмоқда. 120 нафардан зиёд ёшлар эса уй меҳнати ва касаначилик билан шуғулланишади. 3 та хусусий тикувчилик цехида устоз-шогирд анъанаси асосида овул ёшлари касб-ҳунар сирларини ўрганишмоқда.

Халқимизда: "сен элим, деб қайишсанг, эл сени дейди”, - деган ҳикматли ибора бор. Бу ҳикматнинг ҳаётий ифодаси шундаки, кимки эл-юрт ободлиги, фаровонлиги йўлида фидойилик қилиб яхшилик ниҳолларини ўстирар экан, бу яхшилик йўли ҳамиша ободдир. Зеро, бу ҳаётда ўзимиздан қолгуси улуғ неъмат ана шу - яхшилик, гўзаллик, эзгулик барқ урган ибратли ва обод турмуш, муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда: "озод ва обод Ватан!”. Ортимизда улғайиб камолга етаётган фарзандларимиз эса ана шу буюк Ватаннинг ворисларидир.

Рашиджон ЙЎЛДОШЕВ,

"Чойкўл” О.Ф.Й раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026