12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:50
Жамият 👁 307

Газ таъминоти барқарорлиги — турмуш фаровонлигининг муҳим омилидир

Газ таъминоти барқарорлиги — турмуш фаровонлигининг муҳим омилидир

Аҳоли фаровонлигини таъминлашда энергетика тизимининг барқарорлиги муҳим аҳамият касб этади. Зеро, хонадонлардаги файз ва барака, аввало, уйимиздаги иссиқлик ва ёруғлик билан бевосита боғлиқдир. Айни шу мақсад йўлида "Ҳудудгаз Қорақалпоғистон" газ таъминоти филиалининг "Амударётумангаз" бўлими томонидан тизимли ва изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Амударё туманида табиий газ етиб бормаган ҳудудларни суюлтирилган газ билан таъминлаш масаласи алоҳида назоратга олинган бўлиб, бу жараёнда ҳар бир истеъмолчининг манфаати ва хавфсизлиги бош мезон этиб белгиланган.

Бугунги кунда туман бўйича суюлтирилган газ истеъмолчиларининг умумий сони 25 минг 933 тани ташкил этмоқда. Уларнинг асосий қисми, яъни 25 минг 893 таси аҳоли хонадонларидир. Бу кўрсаткич туман аҳолисининг салмоқли қисми айнан мана шу турдаги ёқилғи турига эҳтиёж сезишини ва тизимнинг масъулияти нечоғлик юқори эканлигини кўрсатади.

Географик жиҳатдан кенг ҳудудни қамраб олган Амударё туманида газ таъминотининг логистикаси ва инфратузилмаси ҳам замон талабларига мос равишда шакллантирилган. Айни пайтда туман бўйича жами 38 та овул ва маҳалла тўлиқ суюлтирилган газ истеъмолига мослаштирилган. Ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқароларга қулайлик яратиш, газ баллонларини ўз вақтида ва сифатли етказиб бериш мақсадида махсус тизим йўлга қўйилган. Хусусан, туман ҳудудида 1 та ихтисослаштирилган сервис маркази ҳамда 7 та тарқатиш шахобчаси фаолият юритмоқда. Мазкур масканлар орқали суюлтирилган газ истеъмолчиларга белгиланган графиклар асосида, тартибли равишда етказиб берилмоқда.

Нафақат суюлтирилган, балки табиий газ билан истеъмолчиларни узлуксиз таъминлаш масаласи ҳам соҳа ходимларининг диққат марказида. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2024 ва 2025 йилларда келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми айнан табиий газ босимининг пастлиги билан боғлиқ бўлган. Истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларини инобатга олган ҳолда, "Ҳудудгаз Қорақалпоғистон" газ таъминоти филиали томонидан махсус режа ишлаб чиқилди ва туманда кенг кўламли модернизация ишлари бошлаб юборилди.

2024 йилнинг ўзида жами 8,3 километр узунликдаги газ қувурлари янгидан реконструкция қилинди. Ушбу жараёнда туманнинг Чордара, Навоий, Бўстон ва Ойбек номли маҳаллалари ҳамда Ўрта қалъа овули ҳудудларида газ қувурлари ҳалқасимон тарзда янгидан монтаж қилинди. Ушбу мураккаб муҳандислик ечими аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга табиий газни ҳеч қандай узилишларсиз ва бир маромда етказиб бериш имконини яратди. Эндиликда мазкур ҳудудларда қишнинг энг совуқ кунларида ҳам газ босимининг барқарорлиги таъминланмоқда, бу эса юзлаб оилаларнинг мушкулини осон қилди.

Ишлар кўлами жорий йилда ҳам сусайтирилмаган ҳолда давом эттирилмоқда. Белгиланган истиқболли режага мувофиқ, истеъмолчиларга таюбиий газни йўқотишларсиз ва узлуксиз етказиб бериш мақсадида Беруний маҳалласида 1,2 километр узунликдаги янги ўрта босимли газ қувури монтаж қилинди. Шунингдек, Тош ёп маҳалласида йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларга чек қўйилиб, 14,2 километрлик қўшқатор ва тартибсиз ҳолатга келиб қолган газ қувурлари тўлиқ тартибга келтирилди. Нафақат техник созлаш, балки эстетик ташқи кўриниш ва ташқи муҳит таъсиридан ҳимояни таъминлаш мақсадида қувурларни бўяш ишлари ҳам сифатли амалга оширилди. Бу каби тадбирлар тармоқдаги техник йўқотишларни камайтириш билан бирга, хавфсизлик чораларини кучайтиришга хизмат қилади.

Амалга оширилаётган мазкур саъй-ҳаракатларнинг самарадорлигини рақамлар ва аниқ фактлар мисолида яққол кўриш мумкин. Агар эътибор қаратадиган бўлсак, фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончи ва мурожаатлар билан ишлаш маданияти юксалаётган бир даврда, муаммоларнинг жойида ҳал этилиши мурожаатлар сонининг камайишига хизмат қилмоқда. Масалан, 2024 йил давомида Виртуал қабулхона орқали жами 171 та мурожаат келиб тушган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 53 тани ташкил этди. Бу эса мурожаатлар сонининг сезиларли даражада, яъни 69 фоизга камайганидан далолат беради. Бундай ижобий натижа, ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ, балки тизимдаги камчиликларни олдиндан таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш йўлидаги қатъий қадамлар ҳосиласидир.

Жойларда ўтказилаётган сайёр қабулларда аҳоли томонидан билдирилаётган эътирозлар имкон қадар шу жойнинг ўзида бартараф қилинмоқда. Газ таъминотини яхшилаш борасидаги ушбу амалий ишлар шунчаки расмиятчилик учун эмас, балки халқимизнинг розилигини олиш йўлидаги муҳим қадамдир. Тизимли ёндашув ва аниқ ҳисоб-китоб асосида олиб борилаётган ишлар яқин истиқболда ҳудуднинг энергетик хавфсизлигини янги босқичга олиб чиқади. Зеро, соҳа ходимларининг тинимсиз меҳнати ва давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар бир мақсадга – ҳар бир хонадонда зангори олов ўчмаслигига, ҳар бир юртдошимизнинг турмуши фаровон бўлишига қаратилган. Мақсад аниқ, режалар эса изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилмоқда, демак, кўзланган натижаларга албатта эришилади.

М.РАЖАПОВ, “Амударётумангаз” газ таъминоти бўлимининг назорат ва мурожаатлар бўйича етакчи мутахассиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026