18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 03:54
Жамият 👁 1,123

2019 йилги давлат дастури лойиҳаси: қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ тизимида қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?

2019 йилги давлат дастури лойиҳаси: қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ тизимида қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?

Жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилган «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасининг 2-бўлимида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Унда асосан суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, маъмурий, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқий ёрдам ва юридик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш кабилар кўрсатилган. Шунингдек, кўрсатилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича масъуллар ва муддатлар белгиланган.

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш ва нуфузини ошириш бўйича “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиши мўлжалланган. Лойиҳада  арбитр сифатида хорижий мутахассисларни жалб қилиш, хорижий мамлакатлар қонунчилигини қўллаш, низоларни халқаро арбитраж орқали кўриб чиқишнинг ҳуқуқий асослари назарда тутилади.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, унга кўра  суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда узоқ муддат давомида (5 йил ва ундан ортиқ) бенуқсон фаолият кўрсатаётган ўрта ва ўрта-махсус маълумотли ёки бошқа мутахассислик бўйича олий маълумотга эга ходимларни кейинчалик мазкур органда камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан имтиёзли равишда шартнома асосида сиртқи бўлимларда олий юридик таълим муассасаларига қабул қилиш ва мақсадли тайёрлаш тизимини жорий этишга эътибор қаратилади. Судьяликка номзодларни тайёрлаш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш, судьялик лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлаш тартибини такомиллаштириш, судьялик лавозимига илк маротаба тавсия этиладиган номзодлар учун амалдаги ёш цензини қайта кўриб чиқиш кабилдар бўйича ҳам Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиши айтиб ўтилган. Шунингдек, ҳужжатга кўра судьянинг махсус кийими тавсифи ва намуналарини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати қарори лойиҳаси тайёрланади.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш бўйича тайёрланадиган ҳужжатлар лойиҳаларида  ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар объектлар да ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш талабларини ўрнатган ҳолда уларнинг тунги пайтда ишлаш тартибини белгилаш, фуқароларга паспорт хизмати кўрсатиш тизимини соддалаштириш, илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни инобатга олиб, жазони ижро этиш тизимида шахсни ахлоқан тузатиш ва жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлаш кабилар кўзда тутилган.

Маъмурий, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш  бўйича 2019 йил 1 июлда тайёрланиши кўзда тутилаётган Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида жиноят қонунчилиги нормаларини унификация қилиш, жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларининг таъсирчан ва ишончли муҳофаза қилинишини таъминлаш, қонунчиликдаги жазони оғирлаштириш ёки енгиллаштиришга оид нормаларни қўллаш жараёнидаги инсон омилини бартараф этиш, жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш ва уйғунлаштириш, жиноят-процессуал қонунчиликда ярашув институти доирасини кенгайтириш назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам мўлжалланган бўлиб, унга кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришнинг процессуал тартиби такомиллаштирилади.

Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси эса 2019 йил 1 февралда,  асосан жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида, жумладан фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг мол-мулкларини ҳимоя қилишда давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг татбиқ этиш мақсадида хусусий қўриқлаш хизматларининг ҳуқуқий асосларини яратиш, профилактика инспекторларига кўмаклашувчи профессионал фаолиятни такомиллаштириш кабилар бўйича тайёрланади.

Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш бўйича суд экспертизаси фаолиятини янада такомиллаштиришни кўзда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори лойиҳаси 2019 йил 15 сентябрда ишлаб чиқилиб, муҳокамага тақдим этилади. Шунингдек, Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring”биринчи Халқаро юридик форумини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури тайёрланиши мўлжалланган.

Ҳуқуқий ёрдам ва юридик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича  2019 йил 10 ноябрига қадар айрим ҳаракатлар учун нотариал тасдиқланиши шарт бўлган талабларни бекор қилиш, 2019 йилнинг май ойи давомида эса олий юридик таълим тизимига халқаро стандартларни жорий қилиш, бу борада дунёнинг етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва чет эл фуқароларига бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган “Advice.uz” интерактив ахборот порталини ташкил этиш бўйича ҳам қонун лойиҳалари тайёрланади.

Шу ўринда юртдошларимиздан ўз фикр-мулоҳазалари билан Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол қатнашишларини сўраб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, мазкур Давлат дастури лойиҳасига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026