Ногиронлар кунига бағишланган давра суҳбати
3- декабрь куни Амударё туманидаги Уйшин маҳалла фуқаролар йиғинида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Меҳр мурувват – ноёб фазилат” мавзусида давра суҳбати ўтказилиб, унда маҳалла фаоллари, 27- сонли мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этдилар.
Ногиронлар кунига бағишланган ушбу тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати С. Наметов мамлакатимизда ногиронлар учун яратиб берилаётган шароитлар ҳақида гапирди.
Шундан кейин Уйшин МФЙ раиси М. Қўчқоров сўзга чиқиб, маҳаллада тиббий ёрдамга муҳтож кишиларга ёрдам кўрсатилаётгани, ногирон болаларга уйларида таълим берилаётгани тўғрисида, бу ишларни амалга оширишда маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ҳам бир қанча ишлар амалга оширилаётгани ҳақида гапирди. Давра суҳбати якунида иштирокчилар саволларига жавоблар берилди.
А. Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶