Сиз буни биласизми?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 26 йил давомида 9 марта қўшимчалар киритилиб, ўзгартирилди. Охирги ўзгартиш 2018 йил 15 октябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ - 498-сонли Қонунига кўра киритилган бўлиб, Конституциядаги 21- боб 105-модда ўзгартирилди ҳамда у 16 октябрдан кучга киритилди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига кўра, жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги каби суд тизимида ҳам изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга экани, жиноят содир этишда айбланаётган шахснинг айби судда аниқ бўлмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги тўғрисидаги конституциявий меъёрларни амалда таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилди.
Т.УЗОҚБОЕВА,
туман Иқтисодий суди раисининг ёрдамчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶