25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 01:30
Жамият 👁 817

“Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталарига нима учун обуна бўлиш керак?

“Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталарига нима учун обуна бўлиш керак?

Кейинги вақтларда вақтли матбуот нашрларида, айниқса, ижтимоий тармоқларда “даврий босма нашрларнинг умри тугади” қабилида кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда. Айниқса, электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамма тезкор ахборотлар ижтимоий тармоқларда ёритилмоқда, матбуот нашрларига эҳтиёж қолмади, ўрнини интернет журналистика эгаллаб олди, дейишгача боришмоқда.

Тўғри, булар мамлакат миқёсидаги даврий нашрларга нисбатан айтилган фикр. Бироқ мен ўзим 34 йилдан бери меҳнат қилаётган “Тараққиёт кўзгуси” газетаси ҳам даврий нашрга мансублиги учун ўз фикрларимни айтгим келди. Шу ўринда аввало бизнинг таҳририятимизда жорий йилда амалга оширилган ишларга тўхталсам. Йил бошида 7 мингга яқин нусхада, йил охирлаган айни кунларда 5472 нусхада, ойда тўрт марта босилиб, деярли тўлиқ таҳририятнинг ўз кучи билан ҳали “тафти совимай” тарқатилиб турган газетамизнинг туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам ўз ўрни бор. Газета ижодкорлари газетадан ташқари ўзларининг ташаббуси билан ташкил этилган ёш ижодкорларни қўллаб-қувватловчи “Жайхун илҳомлари” ННТ, газета қошида ташкил этилган “Жайхун садоси” интернет радиоси, айни кунда китоб фонди тўрт мингга яқинлашган кутубхона, Амударё телевидениеси фаолиятини самарали олиб бориш билан бирга, “Оммавий китобхонлик ойлиги” ташкил этиб, ойлик доирасида 16 та мактаб, коллежларда кўчма китоб карвони тадбирлари ўтказишди ва ҳар бир тадбирда кутубхона китоблари кўргазмаси намойиш этилди, хоҳловчилар кутубхонага аъзо қилинди.

Туманимизда ўтказилаётган турли тадбирларда китобларимиз кўргазмасини ташкил этиб, аҳоли, айниқса, ёшларни китоб ўқишга даъват этмоқдамиз.

Газетада йил мобайнида тўрт марта иншолар танлови ўтказилиб, ғолиблар рағбатлантирилди ва ижодий ишлари газетада ёритилди. Газетанинг деярли ҳар бир сонида ёш ижодкорлар ижодидан намуналар ўрин олган махсус саҳифа бор. Шунингдек, тумандаги ёш ижодкорларнинг тўртта тўплами нашр этилди. Булардан ташқари, бугунгидек тезкор даврда туманимизда бўлаётган янгиланишлар, ривожланишлар, эришилаётган ютуқлардан аҳолини хабардор қилиб, ҳар бирининг мустаҳкам фуқаролик позициясига эга бўлишига интилмоқдамиз.

Жорий йилнинг ўзида туман ҳокимлиги ва “Тараққиёт кўзгуси” газетаси ҳамкорлигида туманнинг бешта ҳудудида “Халқ кутубхоналари” ташкил этилди. Булар ҳам ёшларимиз, аҳоли онгида соғлом фикрни тарбиялашга, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларига хизмат қилади.

Энди юқоридаги айтганим – даврий босма нашрлар хусусидаги фикрларга келсак: Газета – ҳеч қачон ўлмайди. Мен интернет журналистиканинг тезкорлигини, тарқатиш имкониятининг юқорилигини камситмаган ҳолда, газеталарнинг ўрнини ҳеч қандай восита боса олмайди, дегим келади. Боиси, ҳеч қайси ижтимоий тармоқларда ўқиган мақолангиз – газетани қўлингизга олиб, батафсил ўқиганда олган таассуротни бера олмайди. Қолаверса, ижтимоий тармоқлардаги ахборотларнинг матни саёз, имло хатолари кўп. Сайтларнинг кўпида деярли бир хил хабарлар. Масалан бирон ЙТҲ ёки бошқа ҳодиса ҳақида ҳамма сайт бир хабарни беради. Газеталарда бу ҳолни деярли учратмайсиз. Интернет-нашрларда хабарлар, воқеалар асосан батафсил эмас, қисқагина берилади. Буларнинг ичида ўз тасдиғини топмаганлари ҳам кўп учрайди. Бирон хабар ўқиган сайтингиз эртасига бундай эмас экан, деб ёзаверади. Интернет нашрлар кўпроқ сенсацияга интилишаётгандай, назаримда.

Ўйлайманки, қарийб 84 йилдан бери қадим Жайхуннинг қўш соҳилида жойлашган туманимизнинг халқи билан ҳамнафас, ҳамқадам бўлиб келаётган “Тараққиёт кўзгуси” саҳифаларини варақлаган киши тезкор даврнинг ўз зиммасига қўяётган мақсад-вазифаларини шараф билан адо этаётганини ҳис қилади.

Қайси бир амударёлик ўзининг кимлигини, қандай эл фарзанди эканлигини билмоқчи бўлса, “Тараққиёт кўзгуси”ни варақласин. Унда бетакрор тарихимиз мужассам. Уни ҳеч нарсага алмашиб бўлмайди! Шундай экан, 2015 йилда “Ўзбекистоннинг энг яхши ҳудудий нашри” сифатида эътироф этилган “Тараққиёт кўзгуси” ва унинг иловаси “Менинг оилам” газеталарига 2019 йил учун обуна бўлишга шошилинг!

Агар 3-4 кунлик иш ҳақингиз эвазига газетамизга обуна бўлсангиз, йил давомида мамлакатимиз ва туманимиз ҳаётидаги ўзгариш ва янгиликлар билан танишиб борасиз. Ўз навбатида интернетда туманимиз номини дунёга танитаётган веб-сайтимиз, интернет радио ва Амударё телевидениесининг ҳам узлуксиз ишлашига ҳисса қўшган бўласиз.

Ойгул РАЖАБОВА, газетанинг махсус мухбири:

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026