25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 01:31
Жамият 👁 971

“Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталарига нима учун обуна бўлиш керак?

“Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталарига нима учун обуна бўлиш керак?

Замон шиддат билан ривожланмоқда, дунёнинг у чети билан бу чети бир қадам, хабарлар оқими ниҳоятда тезкор. Оний лаҳзаларда, остонангиздан ҳатлаб, қўшнингизнинг уйига кирмасингизданоқ дунёнинг олис бир мамлакатида рўй берган ё нохуш, ё хуш хабардан огоҳ бўласиз. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг қудрати бу! Уйда компьютер ёки телевизор орқали, йўлда, ишда, жамоат орасида мобиль алоқа воситаси – қўл телефонингиз орқали дунё хабарлари видеолавҳаларда кўз олдингизда намоён бўлади. Бу – яхши! Лекин...

Замоннинг бу тезкор ва қулай хизмат турини инкор этаётганимиз йўқ. Асло! Барчамиз учун тенгсиз қулайлик яратаётган интернет тармоқлари орқали эълон қилинаётган турли мавзулардаги сизни қизиқтирган мақолалар сизнинг маънавий эҳтиёжингизни қондира оладими? Ёки ушбу мақолалар матнларини босма нашрларда ёритилгани каби шахсий архивингизда сақлашга қодирмисиз? Гап мана шунда!

Агар эсларингизда бўлса, ўтган асрнинг 1950-1960 йилларида халқимиз ҳаётига телевидение кириб келиб, телекўрсатувлар ва ундан аввалроқ узлуксиз радио эшиттиришлар салмоғи ошган бир пайтда кўпчилик: “Энди ҳеч ким газета-журнал ўқимайди, босма нашрлар ўз аҳамиятини йўқотади, газета ўлади”, – қабилидаги фикрларни билдиришган эди. Лекин замон тараққиёти ҳам, халқимизнинг маънавий эҳтиёжи ҳам, назаримизда юқоридаги фикрни рад этди. Pадио ва телевидение ўз йўлига, босма нашрлар – газета ўз йўлига ривожланди. Халқ: “телевизор кўраяпман, радио тинглаяпман, газета ўқимайман”, – демади. Аксинча, ҳар бир хонадоннинг тонгги почта қутилари дастадаста газеталарга тўлди. Демак, замон қай даражада шиддат билан ривожланмасин, халқимизга газета керак! Чунки газета – халқ ҳаётининг, халқ, миллат тарихининг ёрқин кўзгуси, халқ, миллат тарихининг ижодкори! Айниқса, ҳудудий – туман газетаси!

2018 йилда “Тараққиёт кўзгуси” номи билан юртдошларимизнинг кўнглидан жой олган туман газетасининг илк сони ёруғликка чиққанига 84 йил тўлди. 1934 йилдан бери замон тараққиётига мутаносиб равишда турли номлар билан чоп этилган газета XXI асрга келиб ҳақиқий тараққиётга юз тутди. Бугунги кунда интернет тармоғида ўз веб-сайтига, “Менинг оилам” илова нашрига, таҳририят қошидаги “Жайхун-садоси” интернет радиосига эга бўлган газета йиллар давомида халқнинг ўз газетасига айлана олди. Демак, азиз амударёликлар учун ўз газетаси – маънавий-маърифий суҳбатдоши – “Тараққиёт кўзгуси” ҳар куни керак!

Газета таҳририятига ҳар куни ўнлаб, балки ундан ҳам кўпроқ ўқувчи-ёшлар келишади. Улар шунчаки келишмайди, балки ўз қувонч ва орзуларини туманимиз ёшлари билан бирга баҳам кўриш мақсадида шеърлар, мақолаларини тақдим қиладилар. Газетанинг янги сонларини қувонч билан варақлайдилар. Демак, туманимиз ёшлари учун ҳам газета керак!

Оилалар давраларида ота-оналар ва фарзандлар жамлигида қўлма-қўл ўқилаётган “Тараққиёт кўзгуси” ва унинг илова нашри “Менинг оилам” газетаси обуначилари сони амалда 5-6 мингдан ортиқ, лекин бу газеталарнинг 15-20 минг нафардан зиёд муштарийлари борлигини ҳисобга олсак (чунки ҳар бир оилада камида 5-7, ҳатто 8-10 нафар одам газета ўқийди!) газета ҳар бир амударёлик учун керак!

Газета – халқнинг ҳақ сўзини сўзлагувчи минбари. Унда туманимиз халқининг овози, ўз сўзи жаранглаб, ҳақиқий ҳаёт тарзи намоён бўлиб туриши учун, газета ҳар бир хонадонга кириб бориши учун таҳририят ижодий жамоаси камарбаста. Халқ билан таҳририят ижодий жамоасини боғлаб турувчи мустаҳкам ришта эса бу – обуна!

Азизлар, ана шу ришта ила таҳририят билан боғлансангиз, жуда кўп масалаларда ютасиз-у ютқазмайсиз.

Кўрдингизми, азизлар, газета обунаси халқимиз учун нимага керак?!

Жавоб ҳам тайёр:

– Туман газетаси туманимиз ҳаётининг кўзгуси бўлгани учун, тарихий, маънавий-маърифий суҳбатдош, беминнат тарғибот ва ташвиқот дорилфунун вазифасини ўтагани, бундан ҳам муҳими, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг чинаккам фидойиси бўлгани учун ҳам унга обуна бўлиш керак, азизлар!

Истагимиз ва тилагимиз шуки, 2019 йилда ҳар бирингизнинг хонадонингизга “Тараққиёт кўзгуси” юксак маънавият нурлари ила кириб бориши учун ҳозирданоқ обуна бўлишга шошилинг. Газета ижодкорлари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиб, ўз газетангизнинг 2019 йилги сонларида ёритиладиган мавзулар бўйича фикр билдиринг. Халқ фикри бу – халқ ҳаётининг янги қирраларини кашф этиш имконидир. Ана шу имконият эшиги Сиз учун ҳамиша очиқ.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА, газетанинг махсус мухбири:

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026