18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 07:19
Жамият 👁 1,411

Ёнғинга қарши курашиш жамияти томонидан аҳоли ва ижтимоий объектларга 62 млн. сўмлик хизмат кўрсатилди

Ёнғинга қарши курашиш жамияти томонидан аҳоли ва ижтимоий объектларга 62 млн. сўмлик хизмат кўрсатилди

Қишнинг совуқ кунларида аҳоли иситиш мосламаларидан кўп фойдаланади. Хонадон ва бошқа объектларни иситишда электр асбоблари, табиий газ тармоқлари ёки ёқилғининг бошқа турлари ишлатилади. Лекин, электр иситиш асбоблари, печлар, табиий газ тармоқларининг соз ёки носозлигига доим ҳам жиддий эътибор қилинмайди. Айниқса, мўрикон ва дудбуронларни мунтазам текшириш лозимлигига кўп ҳолларда аҳамият берилмайди. Иситиш мосламаларига доим зарурат сезиладиган қиш мавсумида  ана шундай эҳтиётсизлик натижасида хавфли ҳодисалар содир бўлади. Афсуски, бундай ҳодисалар туфайли кўпинча инсонларнинг ҳаёти хавф остида қолади.

Ўзбекистон Ёнғинга қарши курашиш жамиятининг туман ҳудудий бўлинмаси ходимлари томонидан ушбу ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари ва манбалари ўрганилиб, таҳлил қилинганида фуқароларнинг табиий газдан нотўғри фойдаланиши, назоратсиз қолдириши сабабли рўй бераётгани аниқланмоқда. Бундай эътиборсизликлар оқибатида қанча оилаларнинг ҳаёти хавф остида қолиб, бевақт ўлим ҳолатлари ҳам содир бўмоқда. Шунинг учун хонадонларимизда фойдаланиладиган табиий газ, кўмир ва бошқаларни ишлатганда доим хавфсизлик чораларини кўриш лозим. Табиий ва ис газидан заҳарланишининг олдини олиш тадбирлари нафақат мутассади ташкилот, идоралар томонидан, балки ҳар бир хонадон эгалари ва барча фуқаролар томонидан амалга оширилса куз-қиш мавсуми талофатсиз ўтади.

Ёнғинга қарши курашиш жамиятининг туман ҳудудий бўлинмаси томонидан  аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектлардаги иситиш мосламаларининг соз-носозлиги, куз-қиш мавсумига тайёрлиги кўрикдан ўтказилади.Туман ҳудудида овул ва маҳаллалардаги аҳоли хонадонларида, ижтимоий объектларда жамият назоратчилари Т.Алланиёзов, Н.Матирзаев, Ж.Атажонов, М.Раҳимов, Э.Атажонов, А.Тўрабоевлар хизмат кўрсатади.  Шу пайтга қадар 8 минг хонадонга эслатма, 3 минг хонадонга эса плакатлар тарқатилди.  Жамият томонидан ўтказиладиган кўрик пуллик бўлиб, ўтган 9 ой давомида кўрсатилган хизмат 62 млн.сўмдан зиёд бўлди. Шундан аҳоли хонадонларига 22 млн. сўмлик, ижтимоий объектларга 40 млн. сўмлик хизмат кўрсатилди.   

Айни кунларда Ўзбекистон Ёнғинга қарши курашиш жамиятининг туман ҳудудий бўлинмаси ходимлари томонидан хонадонларда пуллик асосда газ жиҳозларини кўрикдан ўтказиш, созлаш, мўриконларни ва дудбўронларни тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Ундан ташқари, шартнома асосида корхона-ташкилотлар бинолари учун бирламчи ўт ўчириш инвентарлари, жиҳозлар ҳам берилади. Агар Сиз ҳам бу хизматга эҳтиёж сезсангиз, жамиятнинг 93 619 97 79 рақамли телефонига қўнғироқ қилиб, буюртма беришингиз мумкин. Шу ўринда барча юртдошларимизни газдан заҳарланиш ва чақнаш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда огоҳлик ва фаолликка чақирамиз.

 Турсунбой Мадраҳимов,Ёнғинга қарши кураш жамияти туман ҳудудий бўлинмаси раиси.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026