25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 00:23
Жамият 👁 834

ХАЛҚ ОЛДИДА ЎЗИМИЗНИ ИШЧАН ҚИЛИБ КЎРСАТИШГА ҲАҚҚИМИЗ ЙЎҚ

ХАЛҚ ОЛДИДА ЎЗИМИЗНИ ИШЧАН ҚИЛИБ КЎРСАТИШГА ҲАҚҚИМИЗ ЙЎҚ

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари бугунги кунда мамлакатимизда энг халқпарвар, демократик институт ва жамият тараққиётининг етакчи бўғинига айланди. Чунки халқимиз овул ва маҳаллаларда яшаб, меҳнат қилишади, ўзлари яшаб турган ҳудуднинг ижтимоий-маънавий, иқтисодий ҳамда маданий жиҳатдан ривожланишида фаол иштирок этадилар ва бунга ўзларини масъул деб биладилар.

Биз жорий йилнинг 30 октябрь санасида Оқ олтин овул фуқаролар йиғинида бўлганимизда овул аҳолисининг овулни ҳар томонлама равнақ топтириш борасидаги ишларда бефарқ эмаслигининг гувоҳи бўлдик. Муаммоларни муҳокама қилиш, фаолият кўрсатаётган комиссиялар иштирокида жойларга чиқиб ўрганиш ҳамда уларни имкони борича ҳал этиш чоралари кўрилгани боис, сўнгги йилларда аҳоли томонидан тушаётган ши-коят ва мурожаатлар анча камайган. 6850 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган овул ҳудудида аҳолига зарур ижтимоий-маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар анчагина.

Биз ижодий гуруҳимиз билан овулда бўлган кунимизда Оқ олтин овул фуқаролар йиғинининг вакиллар йиғилишида овулдаги қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири Жаҳонгир Прманов ҳамда туман ИИБнинг ҳудудга бириктирилган 30-сонли милиция таянч пункти профилактика инспектори Ф.Абдураҳимовларнинг ўз фаолиятлари бўйича ҳисоботлари тингланди.

Фуқаролар йиғинининг Низомига кўра, ҳар чоракда бир марта фуқаролар йиғини раиси, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, йиғин фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари ҳамда тафтиш комиссияси раиси, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари ҳамда ҳудуддаги милиция таянч пункти ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспектори, таълим муассасалари ва қишлоқ оилавий поликлиникалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиши, улар фаолиятини танқидий ва таҳлилий муҳокама этишлари, ҳатто уларнинг эгаллаб турган лавозимларига лойиқ ёки нолойиқлиги юзасидан тавсиялар қабул қилиши белгилаб қўйилган.

Оқ олтин овул фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган юқоридаги йиғилишда эса биз ишчанлик руҳини сезмадик.

Тўғри, йиғилиш барча расмий қонун-қоидаларга мувофиқ ўтказилди. Яъни, йиғилишни йиғин раиси Қ.Матмуродов очди ва олиб борди. ҚОП мудири Ж.Прманов ҳамда милиция таянч пунки ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори Ф.Абдураҳимовлар ҳисобот маърузалари қилдилар. Маърузалар ҳам рисоладагидай, яъни, бажарилган ишлар, рақамлар билан далилланган мисоллар орқали қайд этилди. 3-қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири Ж.Прмановнинг ҳисоботига эътибор берайлик: сон-саноқсиз рақамлар – ҳисобот даврида қанча аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилгани, шулардан болалар қанча-ю, аёллар, кексалар, шунингдек, касаллик турлари бўйича эмланганлар, рўйхатда турувчи ва рўйхатга олинган беморлар. Хуллас, рақамлар сўзлайди, тингловчилар шунчаки тинглайверади. Чунки, бу каби маърузаларни халқимиз жим ўтириб тинглашга “одатланишган”. Биз эса ҳар қандай одам йиғилиш руҳидан келиб чиқиб айтиши мумкин бўлган бир фикрни айтишни лозим топдик: ҳисобот йиғилиши зўрма-зўраки ўтказилди ва унда фаоллик етишмади. Аҳоли вакиллари эса ҳисобот йиғилишидан кўзланган мақсад нима эканлигини ҳатто англаб ҳам етмадилар.

Профилактика инспектори Ф.Абдураҳимовнинг маърузасига келсак, ўз фаолиятини 2018 йилнинг октябрь ойида бошлаган профилактика инспектори, лейтенант Ф.Абдураҳимов 2018 йил 30 октябрь куни бўлиб ўтадиган мазкур йиғилишга қўлида тайёр баённома (ўзи ҳисобот қиладиган йиғилиш баённомаси!) билан келганининг ўзи ҳисобот йиғилиши шунчаки расмиятчилик учун ўтказилаётганининг исботи эмасми?

Президентимиз қаерда, қандай мавзуда маъруза қилмасин, доимо бир гапни қайта-қайта такрорлайдилар: “Халқимиз биздан рози бўлиши керак!”.

Халқимиз ишонч билдириб қўйган раҳбарлар, давлат хизматчиларики, ўз вазифаларини бажаришда сохта маълумотларга, расмиятчиликларга суянар эканлар, халқ кимга суянади? Оқ олтин ОФЙ раиси шунчаки расмиятчилик юзасидан раҳбарлар ҳисоботини тинглаши кимга керак? Аслида халққа ишнинг ҳалолидан келиб, сўзнинг мардини айтадиган, ҳақиқатдан ҳам халқ орасига кириб бориб, унинг дардини тинглаб, оғирига елка тутадиган раҳбарнинг ҳисоботи керак! Шундай эмасми?

Йиғилишда 3-сонли ҚОП мудири Ж.Прманов ўз маърузасида ҳудуддаги ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли қатлами ҳақида ва аҳолининг бундай вакиллари билан шахсан учрашиб, уларнинг малакали тиббий хизматлар олгани ё олмагани, соғлигида жиддий муаммолари бўлган кишиларга туман Тиббиёт бирлашмаси малакали мутахассислари билан маслаҳатлашган ҳолда, улар соғлигини тиклашлари учун кўрсатилаётган амалий ёрдам – реабилитация марказларига (ордер) йўлланмалар олишда кўмаклашиш масалаларида қилинган ишлар юзасидан аниқ мисоллар келтирмади. Раҳбар сифатида шахсий ташаббус кўрсатиш ўрнига, фақат туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган кўрсатмалар бўйича бажарилган ишлар билан чекланиб қолинаётганини маъруза мазмунидан англаб олиш қийин эмас.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори Ф.Абдураҳимовнинг маърузаси ҳам расмиятчилик юзасидан тайёрланган ва маърузачи ўз хизмат ҳудудидаги муаммоларни ҳали етарлича ўрганиб, таҳлил қилмаган.

Ваҳоланки, йиғин аҳолиси ҳаётида соғликни сақлаш ва ҳуқуқий масалалар бўйича ечимини кутаётган муаммолар бир талай. Бу муаммоларни биз бирма-бир таъкидлаб ўтмоқчи эмасмиз. Лекин бир фикрни айтишга мажбурмиз: Оқ олтин ОФЙ раиси Қ.Матмуродов йиғин ҳудудидаги идора ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини ташкил этиш, бу ҳисобот йиғилишига аҳоли вакилларининг фаол иштирокини таъминлаш бўйича етарли тажрибага эга эмас. Буни биз 30 октябрь куни бўлиб ўтган юқоридаги йиғилишда яққол кўрдик ва ҳис этдик.

Мақоламиз интиҳосида ОФЙ ва МФЙ раислари (оқсоқоллари)нинг иш тутумларидаги умумий бир камчиликни (балки сусткашликдир!) рўйи-рост айтишга мажбурмиз:

– ОФЙ ва МФЙ раислари (оқсоқоллари) ўз ваколатлари доирасидаги вазифаларни ё тушунишмайди ёки ўз хизмат лавозими бурчларини адо этиш бўйича маълум билимга эга эмаслар!

Бизнинг мақсадимиз – доимо холис. Президентимиз таъбири билан айтганда, ўз вазифамизни ҳалоллик билан бажариш ва ҳамиша халққа яқин бўлиш. Халқимиз дардини англаб, оғирига елка тутиб яшаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Бурчга нисбатан масъулиятсизлик ва расмиятчилик билан ёндашишга, шунчаки ишлаш, халқ кўзи олдида ўзимизни ишчан қилиб кўрсатишга асло ҳаққимиз йўқ. Халқимизга расмиятчилик эмас, амалий иш керак! Шундай эмасми?

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026