24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 22:52
Жамият 👁 1,146

МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИ – УМУМИЙ МУЛКИМИЗ

МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИ – УМУМИЙ МУЛКИМИЗ

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Сайловолди Платформасида тарихий, маданий ва илмий-интеллектуал меросимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш ва уларни янада кўпайтиришга кўмаклашиш, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, ушбу бойликларни ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида кенг кўламда тарғиб қилиш, ёшлар онгида тарихий мерос ва урф-одатларимизга чуқур ҳурмат туйғусини уйғотиш, мавжуд маданий ёдгорликларни, Ўзбекистон шаҳарларининг тарихий кўринишини сақлаб қолишда зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, тарихий жойлар, археологик ёдгорликларни бутун инсоният учун қимматли тарихий эсдаликлар сифатида асраб-авайлаш ва қайта таъмирлаш масалалари асосий вазифалар сифатида белгиланган.

Мазкур вазифаларни амалга ошириш мақсадида туман ҳудудида мавжуд бўлган археологик мерос объектларининг бугунги кундаги аҳволи ва уларни давлат муҳофазасига олиш ишларининг натижасини ўрганиш мақсадида ЎзМТДПнинг халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги партия гуруҳи туман партия Кенгаши билан биргаликда тегишли соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, жойларда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, давлат муҳофазасига олинган моддий-маданий мерос объектлари ҳамда тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган янги аниқланган кўчмас мулк объектлари, моддий-маданий мерос объектлари, давлат кадастрининг янгиланадиган рўйхатига киритиш учун тавсия этилаётган объектлар туман ҳудудида 15 тани ташкил этади. Улар археологик ёдгорликлар, архитектура ёдгорлиги, монументал санъат ёдгорликлари кабилардан иборат бўлиб, ҳаммаси диққатга сазовор жойлардир.

давомида маданий мерос объектларининг ҳеч бири давлат кадастр рўйхатидан ўтказилмаганлиги аниқланди ҳамда муҳофазага олинган объектларни англатувчи белгилар қўйилмаган. Манғит шаҳрининг Бойовул маҳалласи ҳудудидаги 2005 йилда қурилган монументал санъат ёдгорлиги – Абу Райҳон Берунийнинг бюстида ҳозирги кунда шўрланиб, нураш ҳолатлари юзага келганлиги боис, қайта реставрацияга муҳтож. Қиличбой овули ҳудудида жойлашган Қалъажиқ қўрғони тарихан XIII-XIV асрларга тўғри келади. Қўрғон 1981 йили маҳаллий фуқаролардан бири Бекпўлат Авазматов томонидан Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими археологларига берилган ахборот туфайли фанда илк бор маълум бўлган. Ҳозирги кунда Қалъажиқ қўрғони атрофи экин майдонларига айланганлиги сабабли ер майдонини тўла аниқлашнинг иложи йўқ. Қалъа жойлашган ер рельефини ўрганиш орқали унинг тўрт бурчакка эгалиги ва тахминан 3,5 гектар майдонни ташкил этиши маълум бўлди. Ҳозирда мазкур ҳудуд “Дилором” кўп тармоқли хусусий фирмаси тасарруфига ўтказилган бўлиб, экишлик ер майдони сифатида фойдаланилиб келинмоқда.

Туман ҳудудидан давлат рўйхатига олинган Чордара маҳалласи, Қиличбой, Хитой, Бўзёп овуллари ҳудудида жойлашган 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига ўрнатилган ёдгорликлар қаровсиз ҳолга келиб қолган ҳамда вақтида ободонлаштириш ишлари олиб борилмаган.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан Назархон овули ҳудудидаги археологик ёдгорликлардан Беш туб тепалиги, Назархон Динг минораси, Назархон қалъаси ҳамда Беш том маҳалласидаги Чилпиқ археологик ёдгорлиги, Хўжакўл Динг минораси, Хўжаниёз бий тош мадрасаси, диққатга сазовор жойлардан Қипчоқ овули ҳудудидаги Ҳожи эшон бобо мақбараси ҳам ўрганилди. Ўрганилган ҳар бир объектнинг ўз тарихи, биз билмаган сиру синоатлари борлиги бизни ҳайратга солди.

Дарҳақиқат, ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам маъносиздир. Шундай экан, аждодларимиздан мерос бўлган муқаддас ёдгорликларимиз тарихини чуқурроқ ўрганиб, асл тарихимизни юзага чиқариш бизнинг келажак авлод олдидаги бурчимиздир.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, туман ҳокимининг 2016 йил 15 декабрдаги қарори билан “Туман ҳудудидаги маданий мерос объектларига ҳомийлик ёрдамини кўрсатувчи корхона, ташкилот ва муассасалар бириктирилиб, объектларнинг атрофини ободонлаштириш, объект номлари ёзилган белгиларни ўрнатиш, муҳофаза қилиш ва қайта таъмирлаш, уларнинг муҳофаза ҳудудларини белгилаш, қайта рўйхатга олиш, кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилганлигига қарамасдан, амалда қарор ижроси таъминланмаган.

Маданий мерос объектлари – умумий мулкимиз. Бу бебаҳо маънавий меросни асраб-авайлаб, келажак авлодларга бус-бутун етказишга барчамиз масъулмиз.

Ширин ЯНГИБОЕВА, Ўзбекистон Миллий тикланиш

демократик партияси туман Кенгаши раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026