38-сонли мактабда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган санага бағишлаб тадбир ўтказилди (+видео)
21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. Сана муносабати билан туманимиздаги 38-сонли мактабда “Тил – миллат фахри” мавзусида тадбир ташкил қилинди. Тадбирда иштирок этган ўқувчилар она тилимизнинг жозибадорлиги ҳақида сўзлаб, ғазаллар, рубоийлар, ҳикматли сўзлар айтди. Мактабнинг 5-11-синф ўқувчилари иштирок этган тадбирни ўтказишдан мақсад ўқувчиларни она тилимизни эъзозлашга даъват қилиш, тилни мукаммал билишга, шу орқали миллийлигимизни улуғлашга ўргатиш ҳисобланади.
38-сонли мактабда ўтказилган, мактабнинг она тили фани ўқитувчилари Дилбар Ниёзимбетова, Зоя Бобожонова, Назокат Юсупова ҳамда Муҳтарам Собировалар томонидан тайёрланган ушбу адабий-бадиий кеча ҳам ўқувчиларда она тилимизга янада юксак ҳурмат уйғотиб, иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶