Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш ойлигига бағишланган тадбир
Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “2018 йил, сентябр ойи – гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш ойлиги” муносабати билан “Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш” мавзусида тадбир ўтказилиб, унда коллеж раҳбарлари, ўқитувчилари, ўқувчилари, гуруҳлар раҳбарлари ва профилактика инспекторлари иштирок этдилар.
Йиғилишда коллеж директори Б.Қадиров сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалага кенг тўхталди. У ўз сўзида вояга етмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарликнинг ва гиёҳвандликка ружу қўйиш ҳолатларининг олдини олиш, уларни назоратсиз қолдирмаслик ҳақидаги фикрларини билдирди.
Шундан сўнг коллеж директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари У.Жуманов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларнинг илм-маърифатли, баркамол инсон бўлиб вояга етишларига кенг имкониятлар яратиб берилаётгани ҳақида гапириб, бу имкониятлардан тўла-тўкис фойдаланиш, жамият ва давлат учун фидойи шахс бўлиш ҳар бир ёшнинг бурчи эканлигини, бунинг учун эса, улар аввало фанларни чуқур ўзлаштиришлари, шунингдек, халқимиз томонидан меҳнатсеварлик, оилани муқаддас билиш, инсонларга меҳрибон, дўстларга садоқатли, ватанпарвар бўлиш каби эъзозланиб келинаётган қадритларга содиқ бўлишлари лозим эканлиги ҳақида гапирди.
Тадбирда Қиличбой ОФЙ профилактика инспекторлари М.Махмудов ва А.Юлдашевлар, Қиличбой ОФЙ маҳалла посбони О.Раҳимовлар ҳам кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар, коллеж ўқувчиларининг барча саволларига жавоб бердилар.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶