Ислоҳотлар самараси олис овулларда ҳам кўзга ташланаяпти
Мамлакатимизда халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳар бир таълим муассасасида яққол кўзга ташланаяпти.
Жумладан Амударё туманининг энг чекка ҳудудларида фаолият кўрсатаётган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлашда бир қанча қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Туманнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланган Қиличбой овулининг “Юқори қишлоқ” маҳалласида жойлашган 8-сонли умумтаълим мактабида янги ўқув йили олдидан 1 млрд. 37 млн. 400 минг сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилди. Бундай қурилиш ишларининг амалга оширилиши натижасида мактабда таълим оладиган 437 нафар ўқувчига таълим олишлари учун, уларга таълим берадиган 42 нафар ўқитувчига меҳнат қилишлари учун тўла қулайликлар яратилди.
- Бу йил мактабимизнинг 1-синфига 42 бола қабул қилинди, - дейди мактаб директори Тўлғоной Жуманиёзова. – Биз уларга Президент совғаларини топшириб, энг яхши синф хоналаридан бирини бердик. Ҳозир ёруғ ва шинам хоналарда таълим олаётган болажонларда ўқув машғулотларига бўлган қизиқиш тобора ортаяпти.
Маҳаллада янгидан бўй тиклаган ушбу мактаб биноси ва бу ерда яратилган шароитлар нафақат ўқувчи ҳамда ўқитувчиларнинг, балки овул аҳолисининг ҳам қувончи ва фахрига айланмоқда.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶