Биринчи қўнғироқ жаранглади
Бугун барча мактабларда биринчи қўнғироқ чалиниб, янги ўқув йили бошланди. Айниқса, мактаб остонасига илк қадам қўйган болажонлар учун бу кун – жуда ҳаяжонли кун. Эрта тонгдан туманимиздаги 16-сонли умумтаълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари ҳам жамул-жам бўлдилар.
Билимлар кунига бағишланган тадбир мактабда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон мадҳиялари билан бошланди. Тадбирни мактаб директори Шуҳрат Жуманиёзов табрик сўзлари билан очиб берди. Тадбирга ташриф буюрган фахрий отахонлар ва шу мактабнинг собиқ битирувчилари, айни пайтда туманимизда тиббиёт, иқтисодиёт соҳаларида фаолият кўрсатиб келаётган Бахтиёр Явидов, Шуҳрат Комилжонов, Бахтиёр Мадраҳимовлар ўқувчиларни янги ўқув йили билан қутлаб, мазкур йилда ўтказиладиган Билимлар беллашуви, Фанлар олимпиадаси ва бошқа тадбирларда муваффақиятларга эришишларини тиладилар. Шунингдек, бу ўқув йилида мактабни илк бор тугатадиган 11-синф ўқувчиларига келгусида олий ўқув юртларида ўқишларини давом эттириб, жамият равнақига муносиб ҳисса қўша оладиган комил инсонлар бўлиб етишишларига ҳам тилакдошлигини билдирдилар.
Барча ўқувчилар қувончли ва ҳаяжонли бўлган биринчи қўнғироқ садолари остида синф хоналарига кириб, янги ўқув йилидаги илк дарслари бўлган “Мустақиллик дарси” ни бошладилар.
О.ХУДОЙБЕРГАНОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶