14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 16:18
Фан ва таълим 👁 920

“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАРКАЗИ –ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЭНГ НАМУНАЛИ МУАССАСА

“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАРКАЗИ –ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЭНГ НАМУНАЛИ МУАССАСА

Иқтидор ва қобилият ҳар бир инсонда болаликдан шаклланади. Бу хислатлар имконият ва муҳитга қараб ривожланади ва ўзини намоён қилади. Туманимиздаги “Баркамол авлод” болалар маркази болалардаги иқтидорни юзага чиқариб, қобилиятларини янада ривожлантиришлари учун имконият ва маҳорат мактаби вазифасини ўтамоқда.

Марказда “Бадиий ижодиёт”, “Техник ижодиёт”, “Ўлкашунослик ва экология” ҳамда “Чет тили” йўналишлари бўйича ташкил этилган тўгаракларда ҳунар ўрганиб, билим олаётган болажонлар учун етарли шароит яратилган. Тўгараклар ўтказиладиган хоналар зарур жиҳозлар билан таъминланган.

– Ҳар бир тўгарак раҳбари ўз йўналиши бўйича тегишли услубий қўлланмалар тайёрлаб, машғулотларни асосан шу бўйича олиб боришади –, дейди марказ директори Хонимжон Ражабова. – Янги педагогик технологиялар асосида тайёрланган услубий қўлланмаларга ҳар ўқув йилида янги ўзгартиришлар киритиб борилади.

Ўқувчилардаги яширин истеъдодларни юзага чиқариб, уларнинг ўзига бўлган ишончини янада ошириш ва кўрсата билишга ўргатиш асосий вазифамиздир.

Бугунги кунда марказда ҳунар ўрганаётган болажонлар турли кўрик-танловларда иштирок этиб, катта ютуқларни қўлга киритишмоқда.

Марказдаги “Ёш эколог” тўгараги аъзоларидан ташкил топган “Амударё” жамоаси Тошкент шаҳрида ўтказилган “Болалар ва сув” экофестивалида фахрли 2-ўринни эгаллади. Тошкент шаҳрида ўтказилган “Экология болалар нигоҳида” экофестивалида “Карвинг” йўналиши бўйича иштирок этган марказ ўқувчиси Бекпошша Абдуллаева сертификат билан тақдирланди. Нукус шаҳрида ўтказилган “Варраклар сайли” мусобақасида иштирок этган ўқувчилардан Усмон Холмуродов 1-ўринни, Асадбек Ражабов 2-ўринни, Жаҳонгир Ҳайитбоев 3-ўринни эгаллади.

“Зарб” ёш доирачилар кўрик-танловининг Фарғона шаҳрида ўтказилган босқичида 9 нафар тўгарак аъзоларидан тузилган гуруҳ ўз маҳоратини кўрсатиб, фахрли 3-ўрин ғолиби бўлдилар. “Ёш журналист ва нотиқ” тўгараги аъзоси Ёрқиной Кенжабоева эса Нукус шаҳрида ўтказилган “Яшил сайёрамиз ўз қўлимизда” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон босқичида 1-ўринни эгаллади.

Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Йилнинг энг ёш ихтирочиси” кўрик-танловининг Республика босқичида иштирок этган Жаҳонгир Ҳайитбоев 3-ўрин ғолиблигини қўлга киритди. “Миллий рақслар” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон босқичида қатнашган Гулираъно Ўринбоева якка ижро йўналиши бўйича 1-ўрин ғолиби бўлди ва танловнинг Республика босқичига йўлланма олди.

Янги истеъдод эгаларини кашф этиб келаётган “Баркамол авлод” болалар маркази бу йил Қорақалпоғистон Республикасида “Энг намунали “Баркамол авлод” болалар маркази” деб топилди. Айни кунларда марказда машғулот ўтиш учун яратилган шароитларни, тўгарак раҳбарларининг ўқувчилар билан ўтказадиган машғулотлари, тайёрланган услубий қўлланмаларини, ўқувчиларнинг ижодий ишларини барча туманлардаги “Баркамол авлод” болалар марказларига намуна қилиб кўрсатиш мақсадида кўргазмали семинар ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

О.ХУДОЙБЕРГАНОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019