14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 16:18
Фан ва таълим 👁 1,330

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДАГИ ТУБ БУРИЛИШЛАР ЁШЛАРНИ БАРКАМОЛ ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДАГИ ТУБ БУРИЛИШЛАР ЁШЛАРНИ БАРКАМОЛ ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Ўтаётган ҳар бир кун бизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги тантаналарига яқинлаштирмоқда. Жаннатмакон юртимизнинг ҳар бир гўшасида байрам нафаси кезмоқда. Қолаверса, янги ўқув йили бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Халқ таълими тизими ходимлари ҳар йили Билимлар куни арафасида ўтказиб келинаётган анъанавий Август кенгашларида янги ўқув йили учун янги режалар тузиб, истиқболли вазифаларни белгилаб олишга одатланган.

Бу йилги туман ўқитувчиларининг анъанавий Август кенгаши “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, мен туманимиз аҳли ва ўқитувчиларини энг улуғ, энг азиз бўлган мустақиллик байрами билан, шунингдек, мазкур байрам билан ҳамоҳанг тарзда нишонланадиган Билимлар куни билан қизғин муборакбод қиламан!

Аввало, айтиш керакки, ўтган 2017-2018 ўқув йили Халқ таълими тизими ходимлари учун ижобий ўзгаришлар йили бўлди. Булардан умумтаълим мактабларида 10- ва 11-синфлар очилиши, таълим муассасаларида Ёшлар иттифоқи етакчиси лавозими жорий қилиниши, мактабларда фаолият кўрсатаётган ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун махсус сиртқи олий таълим жорий қилиниши, мактаб раҳбарлари зиммасидан молиявий мажбурият олиниб, марказлашган бухгалтерия тизими жорий қилиниши каби мисолларни келтириб ўтсак бўлади.

Шу билан бирга умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини турли ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишларидан озод қилиш бўйича ҳукуматимиз томонидан алоҳида қарор қабул қилиниши келажак авлод таълим-тарбиясига масъул бўлган устозларга юксак ҳурмат ва эътибор ифодасидир.

Шу йилнинг 14 август куни халқ таълими соҳаси учун янги босқични бошлаб беришга асос бўлувчи ҳужжат – “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.

Ушбу Қарор халқ таълими соҳасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ёш авлод тарбияси борасидаги ишларни янада такомиллаштириш, таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ўқитувчилик касбининг нуфузини оширишга хизмат қилади.

Қарор билан устамалар, синф раҳбарлиги ва дафтар текширганлик учун тўланадиган тўловларни ҳисобга олган ҳолда бошланғич синф ўқитувчиларининг базавий тариф ставкалари тоифалар бўйича ўртача ҳисобда 24 фоиздан 39 фоизгача, юқори синф фан ўқитувчиларининг базавий тариф ставкаси 37 фоиздан 49 фоизгача, мактаб директори ва уларнинг ўринбосарлариники ўртача 27 фоизга, ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари ва кутубхоначилариники ўртача 26 фоизга оширилди.

Иш ҳақининг ошиши мактабда ишловчи ходимлар кучига-куч, ғайратига ғайрат қўшади. Ушбу Қарорнинг мазмун-моҳияти, қарор асосидаги ўзгаришлардан барча педагогларимиз мамнун.

Ҳар йили давлат инвестиция дастури асосида, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобига таълим муассасаларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Ўтган 2017 йилда 5 та бошланғич таълим мактаби ва 3 та умумтаълим мактабида мукаммал таъмирлаш ишлари учун 3 миллиард 300 миллион сўм ажратилган бўлса, жорий йилда 11 та умумтаълим мактаби, 7 та мактаб филиалини мукаммал таъмирлаш учун 7 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Туманимизда мактаблар сони 81 та, уларда мавжуд филиаллар сони 12 та эканлигини инобатга олсак, сўнгги икки йил давомида мактабларнинг ўртача 25 фоизини мукаммал таъмирлашга эришилди.

Бугунги кунга келиб, энг асосий диққат-эътиборимиз – таълим самарадорлиги ва мазмунини янги сифат даражасига кўтариш, ўқитувчи ва тарбиячиларнинг педагогик маҳоратини ошириш ва пировард натижада таълим олувчиларга сифатли билим беришга қаратилмоғи лозим.

Ўтган 2017-2018 ўқув йилида туманимиз умумтаълим мактабларида таълим-тарбия соҳасида ҳам қатор ютуқларга эришилди. Фанлар олимпиадаси ва “Билимлар беллашуви” тадбирларида туманимиз ўқувчилари юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқдалар.

2016-2017 ўқув йилида “Билимлар беллашуви” бўйича туманимиз Қорақалпоғистон Республикасида 7-ўринни эгаллаган эди. 2017-2018 ўқув йилида эса 5-8 синфлардаги иқтидорли ўқувчиларимиз 12 та совринли ўрин билан Қорақалпоғистонда 3-ўринни қўлга киритди.

9-10 синф ўқувчилари ўртасидаги фанлар олимпиадаси бўйича 2016-2017 ўқув йилида туман жамоаси 3-ўринни эгаллаган бўлса, 2017-2018 ўқув йилида 11 та совринли ўрин билан 2-ўринни қўлга киритди.

Бу натижаларга 5-, 21-, 39-ва 67-сонли мактаблардан 2 нафардан, 7-, 11-, 12-, 15-, 16-, 22-, 26-, 29-, 34-, 40-, 41-, 42-, 49-, 64- ва 76-сонли мактаблардан 1 нафардан би-лимдон ўқувчилар сабабли эришилди.

Бундан ташқари, жорий йилда янгидан ташкил қилинган Инновацион олимпиадада туманимиз мактабларининг 8-10 синфларида таҳсил олувчи иқтидорли ўқувчиларидан 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида совринли ўринларни эгаллаган бўлса, 12-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Зебо Омонбоева чизмачилик фани бўйича Ўзбекистон Республикаси босқичида ғолиб бўлди.

Ўқувчиларнинг тарбиясида фанлар бўйича назарий билимлар билан бирга маънавий тадбирлар, спорт мусобақаларининг ҳам аҳамияти катта. Уларнинг жисмонан ва маънан чиниққанлигини кўрсатувчи кўрик-танлов ва мусобақалар ўқитувчи ва мураббийларнинг қай даражада иш олиб боришини кўрсатиб беради.

2016-2017 ўқув йилида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида туманимиз ўқувчилари 5-ўринни эгаллаган бўлса, якунланган ўқув йилида туманимиз умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Бундай маҳоратли спортчи ёшларимизни тайёрлаётган 1-, 9-, 15-, 17-, 19-, 21-, 27-, 29-, 33-, 36-, 38-, 40-, 41- ва 56-сонли мактаблардаги жисмоний тарбия ўқитувчиларининг меҳнати алоҳида мақтовга арзийди.

Фурсатдан фойдаланиб, туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган барча фидойи ўқитувчи ва мураббийларга, спортчи-ўқувчиларимизга алоҳида миннатдорчилик изҳор қиламан.

Халқ таълими тизимида умумтаълим мактаблари фаолияти асосида аниқланадиган рейтинг параметрлари бўйича 2016-2017 ўқув йилида туманимиз 12-ўринда бўлган бўлса, 2017-2018 ўқув йили якунидаги натижалар бўйича 6-ўринда қайд этилдик.

Ўтган йилги натижага нисбатан ўсиш қайд қилинган бўлса-да, туманимиз Халқ таълими тизими ходимлари учун бу қониқарли натижа эмас, деб ҳисоблайман.

Шундай экан, ҳамкасбларимизни бутун куч-ғайратини ишга солиб, ёшларни ҳар жиҳатдан муносиб ўғил-қизлар қилиб камол топтириш йўлида сидқидилдан меҳнат қилишга чақираман. Бугунги шиддаткор даврда замонавий илмни пухта эгаллаган, маънавий етук ёшларгина юртимиз равнақига ҳисса қўшишга қодир бўлади. Яъни, мамлакатимиз келажаги бугун биз таълим-тарбия бераётган ёшларнинг салоҳиятига боғлиқ эканини асло унутмайлик!

Олдимизда ниҳоятда муҳим ва ғоятда масъулиятли вазифалар турибди. Негаки, баркамол авлодни вояга етказишда халқ таълими ходимларининг ўрни алоҳидадир. Мана шу масъулиятли ва шарафли вазифаларни адо қилишда барчангизга соғлик-омонлик, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, эл-юртимиз дастурхонига қут-барака тилайман.

Яна бир бор қўшалоқ байрамлар қутлуғ бўлсин, азиз юртдошлар, қадрли устозлар!

Отабек ЙЎЛДОШОВ,

туман Халқ таълими бўлими мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019