Жамият
👁 530
ОДАМ САВДОСИГИ ҚАРШИ КУРАШНИ КУЧАЙТИРИШ – БУГУНГИ КУННИНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАСИ
12 июль куни Хитой овул фуқаролар йиғинида овул фаоллари, кўча бошчилари ва имом-хатиблари иштирокида ўтказилган йиғилишда одам савдоси ва унинг олдини олиш масаласи муҳокама этилди.
Йиғилишда ИИБ участка профилактика нозири Мадад Матюсупов сўзга чиқиб, одам савдоси ва унинг оқибатлари ҳақида гапирди.
Шундан кейин овул фаолларидан Ш.Матёқубов ва А.Алламбергеновлар сўзга чиқишиб, чет мамлакатларга чиқиб ишлашни ният қилган ёшлар ўртасида уларнинг нималардан эҳтиёт бўлишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлиги ҳақида гапирдилар.
Йиғилишда одам савдосига қарши курашишни кучайтириш, бу борадаги нохуш ходисларнинг олдини олиш мақсадида ёшлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан қарор қабул қилинди.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶