ҲУДУД ТОЗАЛИГИ ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИДА
Шу йилнинг 10 июль куни “Бой овул” маҳалласида Камолиддин Беҳзод ва Замахшарий номли кўчаларда яшовчи фуқаролар иштирокида йиғилиш бўлиб, унда атроф-муҳитни тоза сақлаш масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилишда маҳалла фаоллари Зарифбой Мадраҳимов, Хушрўй Оллаберганова ва маҳалла имоми Олим Ўрозметовлар сўзга чиқдилар. Улар шу пайтгача маҳалланинг айрим ҳудудларида тозаликка эътибор берилмай келингани ҳақида гапиришиб, бу борадаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Маҳалла фаоли, отахон Зарифбой Мадраҳимов уйма уй кириб хонадон эгаларини кўчага ҳар хил чиқиндиларни ташламаслик юзасидан огоҳлантириб чиқиш, бу огоҳлантиришга эътибор қилмаганларни маҳаллий аҳоли ўртасида муҳокама этиш таклифини билдирди.
Маҳалла имоми Олим Ўрозметов кичик кўчаларга бир донадан чиқинди қутиларини ўрнатиш бўйича фикр билдирди.
Йиғилишда маҳаллада саранжом-саришталикни, ҳудуднинг тоза сақланишини таъминлаш мақсадида жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича қарор қабул қилинди.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶