18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 13:03
Жамият 👁 1,137

Ҳар миллатнинг ўз анъаналари бор

Ҳар миллатнинг ўз анъаналари бор

Айни пайтда кўпмиллатли туманимизда 10 минг нафардан зиёд қозоқ миллатига мансуб фуқаролар яшайди. Уларнинг ўз дини, эътиқодларини эмин-эркин амалга оширишлари, фарзандлари ўз она тилларида таълим-тарбия олишлари, урф-одат ва анъаналарига амал қилишлари учун барча зарур шароитлар яратилган.

– Ўзбек оилалари билан ҳовли-боғимиз туташ шароитда туғилиб ўсганман, -дейди Қорақалпоғистон Республикаси Қозоқ миллий маданияти маркази туман бўлими раҳбари Озод оға Алмурадов. – Ҳеч бир масалада “сеники - меники” деган тушунча бўлмаган. Бу ёғини сўрасангиз икки нафар қизим ўзбек оилаларига келин бўлишган.

Амударё туманида бундай оилалар жуда кўп. Қозоқ тўй-маросимларидаги “бет очар”, “кафгир куйди”, “рапида куйди”, “келин салом” каби маросим ва урф-одатлар ҳар бир ўзбек оиласи учун ҳам қизиқарли ва қадрли.

Ҳайит ва байрамларда қозоқ оилаларида сергўшт тўғрама, куртук, гўштли патирак, чалпак, пашмак каби таомлар тайёрлашади. Бу таомлар шунчаки тайёрланмайди, балки бекалар бунга алоҳида меҳр ва эътибор билан қарашади.

Аксарият қозоқ оилаларида қозоқ халқининг миллий чолғуси – дўмбира ва қўбиз жуда қадрланади. Чунки, ёшлар қозоқ миллий созларидан бирини, албатта, чалиб билиши керак, деб ҳисобланади.

– Қозоқ куйларининг, қозоқ фольклорининг сеҳрини туйиб ўсган фарзандлар нафақат санъатсевар, балки элсевар, ватанпарвар, мард ва жасур инсонлар бўлиб улғайишади, – дейди Бўзёп Маданият ва аҳоли дам олиш маркази раҳбари Мадина Кенжақараева. – Шунинг учун марказимизда ўзбек ва қозоқ куйлари, мумтоз мусиқаларини ёшларимиз жон-жон деб ўрганишади. Айниқса, овулимизнинг қозоқ миллатига мансуб ёшлари ҳозиржавобликда, ўланлар, термалар, ҳатто достонлар куйлашда жуда моҳир.

Қозоқ оилаларида меҳмоннинг иззати жуда бўлакча. Хонадонга келган меҳмон – қўноқ алоҳида меҳр билан кутиб олинади ва эътибор кўрсатилади. Ҳатто меҳмонга хизмат кўрсатаётган оила аъзолари меҳмоннинг ҳурмати учун унинг ҳузурига ҳар гал кириб келганларида тавозе билан салом беришади ва хонадан чиқишда орқага юриб чиқиб кетадилар, ҳеч қачон меҳмон олдидан юзини орқага ўгириб чиқмайдилар. Ана шу одатга амал қилишмаса, меҳмонга ҳурматсизлик ҳисобланади.

Оилада невара, чеваралар туғилиши алоҳида нишонланади. Бобо ва буви бўлган хонадон катталари чақалоқнинг бир қўлидан бол(асал), бир қўлидан сариёғ ялайдилар. Маъноси – шу туғилган гўдакнинг ризқ-насибаси улуғ, қўли-кўнгли очиқ бўлсин, деганидир.

Бир сўз билан айтганда, Амударё туманида яшовчи қозоқ миллатига мансуб фуқаролар ўз орзулари, урф-одат ва анъналарини янада бойитиб, янги авлодлар қалбига сингдиришда бошқа миллат вакиллари билан тинч-тотувлик, меҳр-оқибат ва биродарлик ришталари билан мустаҳкам боғланганларки, бу ришталар боқий қадриятлар каби мангудир.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026