12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:01
Сиёсат 👁 1,848

МУҲИМ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ТАДБИРНИ демократизм ва ошкоралик тамойиллари асосида ўтказайлик

МУҲИМ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ТАДБИРНИ демократизм ва ошкоралик тамойиллари асосида ўтказайлик

Ўзбекистонда демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини қуриш баробарида бугунги турмушимизга инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари ва ижтимоий адолат масалаларига янгича муносабатлар, янгича қарашлар шаклланмоқда. Жамият ҳаётидаги бу жараёнлар ҳар биримиздан ижтимоий фаоллик ва юксак масъулият талаб қилади.

Маълумки ҳар бир шахс оилада камол топади. Инсоннинг онги ва дунёқарашининг шаклланишида оилалар, оилалардан таркиб топган маҳалланинг ўрни беқиёсдир. Ҳар биримизнинг турмуш тарзимиз маҳаллага – ўзимиз яшаётган муҳитга боғлиқ экан, бу дахлдорликнинг ҳам ўзига яраша масъулиятини ҳис қила олишимиз лозим.

Бу масъулият фуқаролар йиғинлари ва уларнинг маслаҳатчиларининг ваколат муддати шу йил ноябр-декабрь ойларида тугаши муносабати билан мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига навбатдаги сайловни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётган айни кунларда айниқса яққол намоён бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг шу йил 12 сентябрда бўлиб ўтган мажлисида "Фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мажлисда қайд этилганидек, ўтган давр мобайнида ўтказиб келинган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ва сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда талабчанликни кучайтириш мактабига айланди.

Навбатдаги фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш муддати 2013 йил ноябрь-декабрь ойлари этиб белгиланди.

Бу сайловлар жараёни янги таҳрирда қабул қилинган «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонун асосида ўтказилиши билан аҳамиятлидир.

Туманимизда бўлажак сайловларда 47 нафар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг 420 нафардан ортиқ маслаҳатчиси сайлови режалаштирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайлови ошкоралик, муқобиллик ва тенг сайлов ҳуқуқи принциплари асосида ўтказилади.

Янги таҳрирдаги қонунга асосан 2013 йил 27 сентябрь куни Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам бериш учун туман ҳудудида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси таркиби тасдиқланди. Туман комиссияси таркибига фуқаролар йиғинларининг, давлат органларининг, нодавлат-нотижорат ташкилотларининг вакиллари киритилди. Шу билан бирга бевосита жойларда сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича янги таҳрирдаги қонунга кўра фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади. Ишчи гуруҳ таркибига қоида тариқасида фуқаролар йиғинининг тегишли ҳудудида жойлашган нодавлат-нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан ташқари Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутати ҳам киритилади.

Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, олий маълумотли, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган, ташкилотчилик қобилиятига эга, давлат органларида ёки нодавлат-нотижорат ташкилотларда ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.

Фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайлови якунларини чиқариш тартибига кўра овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган номзод фуқаролар йиғини раиси ёки унинг маслаҳатчиси лавозимига сайланган ҳисобланади. Умуман олганда сайловга пухта тайёргарлик кўриб, уни қонунга мувофиқ юқори ташкилий-ҳуқуқий даражада ўтказишни таъминлашимиз зарур. Бу жараёнлардафаол иштирок этиш, фуқароларимизга сайлов мақсад-моҳиятини, бу борадаги амалдаги қонунларимизни кенг тушунтиришни туман комиссияси энг асосий вазифаларидан, деб ҳисоблайди. Шундагина сайловларда энг муносиб номзодлар сайланишига эришамиз.

Рустам Рўзметов,

туман ҳудудида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026