Қорақалпоғистон халқ шоираси Гулистон Матёқубова 70 ёшда. “Чилпиқ қалъа” қўрғони бағрида шеър ва қўшиқ жаранглади
Яқинда Қорақалпоғистон халқ шоираси, Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат мукофоти соҳибаси Гулистон Матёқубова билан НДПИ қошидаги Амударё академик лицейи ижодкор ёшларининг учрашуви бўлиб ўтди. Қадим “Чилпиқ қалъа” қўрғони бағрида Амударё туман ҳокимлиги ва туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган учрашувда ўзининг бетакрор ижоди билан эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган Гулистон Матёқубова ёшларга қадим, ҳамиша навқирон ўлка – Қорақалпоғистон заминидаги осори-атиқалар, тарихий иншоотлар, жасоратли ва матонатли аждодларимиз ҳақида гапириб берди. Ўқувчи-ёшлар шоира ижодидан намуналар ўқидилар. Ўз навбатида Гулистон Матёқубова сўнгги йилларда ёзган шеърларидан ўқиб берди.
Учрашув жараёнида амударёлик ижодкор-ёшлар устоз шоира билан “Чилпиқ қалъа” қўрғони бўйлаб саёҳат қилдилар. Уларга шоира мазкур тарихий иншоот ҳақидаги асл тарихий ҳақиқатлар хусусида рапириб берди.
Шундан сўнг тумандаги 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, Гулистон Матёқубова ижодининг мухлиси, хушовоз хонанда Нураддин Ёқубов шоира шеърлари билан айтиладиган янги қўшиқларини ижро этди.
Қадим “Чилпиқ қалъа” қўрғони пойида шовуллаб оқаётган Амударё каби мафтункор куй-қўшиқлар, шеърлар бепоён кенгликлар сари қанот ёзди.
Шеър-у шуур, куй ва қўшиқ жарангги, саёҳат завқи кўнгилларга хуш кайфият бағишлади.
Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶