НУРОНИЙЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Ўз умрини эл-юрт тинчлиги,жамият равнақи учун бахшида этган нуроний кексалар ҳамиша эл ардоғида. Кексаларга иззат-икром кўрсатиш, уларнинг фидойиликларидан ибрат олиш халқимизга хос бўлган эзгу одат.
Муборак Рамазон Ҳайити байрами муносабати билан “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши масъуллари ёши улуғ кексалар хонадонларига бориб, уларни Ҳайит байрами билан қутладилар. Уруш йилларида тинчлик учун, Ватан ҳимояси учун курашган юртдошларимиз – Ўтамурод ота Бозорбоев, Собир ота Нуриллаев ва Йўлдош ота Ортиқовларни Ийди Рамазон билан қутлаб келган “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси Бекман Оллаберганов ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Маҳмуд Шерметовлар уларга ҳадяларини топширдилар.
Эътибордан беҳад хурсанд бўлган отахонлар тинчликдек улуғ неъмат берган Аллоҳга шукрона айтиб, бу неъматнинг бардавом бўлишини, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз янада фаровон, осуда кечишини тилаб дуо қилдилар.
О. ХУДОЙБЕРГАНОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶