МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ!
Яқинда 9-сонли болалар Мусиқа ва санъат мактабида давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва деҳқон-фермер хўжаликлари салоҳиятини ошириш бўйича семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренингда Халқаро меҳнат ташкилоти эксперти Жизель Миттон, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, касаба уюшмалари туман Кенгаши, ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари, фермер хўжаликлари, тиббиёт муассасалари ҳамда бошқа корхона-ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Семинарда Халқаро меҳнат ташкилоти эксперти Жизель Миттон мажбурий меҳнат масаласи бўйича миллий ва халқаро ҳужжатлар ҳақида гапирди. Шунингдек, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, уни бартараф этиш усуллари, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик чоралари, ушбу масалаларда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда деҳқон-фермерларнинг жавобгарликларини ошириш йўллари ҳақида маълумотлар берилди.
Семинар якунида меҳнат ва бандлик соҳасида тинчликка эришиш учун тегишли қонунлар талабларига қатъий риоя қилишга келишиб олинди.
Улуғбек Абдураҳмонов,
Фан ва маданият ходимлари касаба
уюшмаси туман Кенгаши раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶