16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 22:04
Қишлоқ хўжалиги 👁 1,278

Сув танқислиги салбий таъсирини юмшатиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этишга бағишланган тадбир ўтказилди

Сув танқислиги салбий таъсирини юмшатиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этишга бағишланган тадбир ўтказилди

Жорий йил кўклами об-ҳавоси меъёридан салқин ва қуруқ келганлиги сабабли сув танқислиги келиб чиқаётгани аграр соҳа ходимларидан бор имкониятлардан оқилона фойдаланиб, экин майдонларидан мўл ҳосил етиштиришдек тадбиркорликни, олимкорликни талаб этмоқда, деҳқончиликка янги инновацияларни, технологияларни, илм-фан ютуқларини, илғор тажрибаларни кенг жорий этиш муҳим вазифага айланмоқда.

Шу йилнинг 5 июнида Чойкўл овулидаги “Нуруллаев Бунёдбек” фермер хўжалиги пахта даласида 2018 йилда сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил қилиш бўйича семинар ўтказилди.

Семинарга туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, мавжуд ММТПлар, фермер хўжаликлар, сув истеъмолчилари уюшмалари раҳбарлари, тижорат банклари туман филиаллари раҳбарлари иштирок этдилар.

Семинарни туман ҳокими С.Йўлдашев очди ва туманимиз деҳқонлари олдида экин-тикин ишлари учун ноқулай келган об-ҳаво шароитида ҳам юқори ҳосил етиштиришга эришишдек долзарб вазифа турганлиги, давом этаётган сув танқислиги салбий оқибатларини юмшатиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталди.

Туманда 2018 йил ҳосили учун экилган қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация даврида суғориш ишлари учун жами 602.6 млн. метр куб сув лимити ажратилган бўлиб, айни кунгача шу лимитнинг 14 фоизи ўзлаштирилди. Сув танқислиги салбий таъсирини юмшатиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида экинларни навбатлаб суғориш, шарбат усулида суғориш амалга оширилмоқда. Шунингдек, 5 та ММТП хизмат кўрсатувчи фермер хўжаликлар ерларини суғоришда хўжаликлараро коллекторларнинг сувларидан фойдаланиш ҳам режалаштирилмоқда.

таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги экинларни суғориш ишларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида Хитой халқ республикасида ишлаб чиқарилган 20 дона кичик кўчма дизел насослари келтирилиб, ғалла ва аччиқ қалампир экинларини суғориш ишларида фойдаланилмоқда, айрим ҳудудлардаги боғлар, қишлоқ хўжалиги экинлари ва пахта далаларини томчилатиб суғориш, эгилувчан кўчма қувурлар билан суғориш ҳам режалаштирилмоқда. Семинарда иштирок этган Қорақалпоғистон Фермерлар Кенгаши раиси Кенгашбой Нуримбетов, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Давлатбой Тўлибоев, Тошкент давлат Аграр Университети Нукус филиали ректори Елмурот Тўрениёзовлар экинларни томчилатиб суғориш, эгатга плёнка тўшаб суғориш, эгилувчан кўчма қувурлар билан суғориш тизимларини жорий этиш афзалликларини кенг тушинтирдилар. Семинар туманимиз аграр соҳа ходимларига дуч келаётган сув танқислиги шароитида бор имкониятлардан оқилона фойдаланиш эвазига юқори ҳосил етиштиришга эришишга хизмат қилувчи билимларни бергани билан аҳамиятли бўлди.

О.Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026