16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:13
Жамият 👁 881

ОИЛА ҚАДРИЯТЛАРИ – МУСТАҲКАМ ОИЛАНИНГ АСОСИ

ОИЛА ҚАДРИЯТЛАРИ – МУСТАҲКАМ ОИЛАНИНГ АСОСИ

Аёлнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, оила ва оила институтини янада мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, оналик ва болаликни муҳофаза этиш, аёл-қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, оилада тиббий маданиятни юксалтириш ҳамда эрта турмуш қуришнинг олдини олиш масалалари бугунги кунда туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Республика “Оила” илмий-амалий маркази туман бўлимининг долзарб вазифаси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил, 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида” ги Фармони ва ушбу Фармонга мувофиқ ишлаб чиқилган Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти айнан шу каби вазифалар ижросини таъминлашдан иборат.

Яқинда туман хотин-қизлар қўмитаси, Республика “Оила” илмий-амалий маркази туман бўлими, “Маҳалла” жамоат фонди туман бўлимлари ҳамкорлигида Назархон овулида бўлиб ўтган йиғилишда юқоридаги Президент фармони ва Давлат дастури доирасидаги вазифаларнинг амалий ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишни туман ҳокими муовини, хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова очди ва олиб борди.

Ошкора ва самимий мулоқот тарзида бўлиб ўтган йиғилишда Марям Аҳмедова ёш оилаларни мустаҳкамлашда кекса авлод вакилларининг ўрни, оила тутумлари, оила қадриятлари, урф-одат ва анъаналарини ёш авлод онгига сингдириш, уларни миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда юксак инсонийлик, ватанпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялаш, ҳар бир боланинг меҳнатсевар, одоб-аҳлоқли, илмга интилувчан бўлиб вояга етишини таъминлаш бўйича қимматли фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг “Оила” илмий-амалий маркази туман бўлими рахбари Гулшод Юсупова оилада қиз бола тарбияси, эрта турмуш қуришнинг, қариндошлар никоҳининг зарарли оқибатлари ва бундай номақбул никоҳларнинг олдини олиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шу баробарида, фарзандларимизнинг имон-эътиқодли, иболи ва ҳаёли, интизомли бўлиб вояга етишларида оилада ота-оналик вазифалари хусусида ҳаётий мисоллар орқали тушунчалар берди.

Йиғилишда иштирок этган худуддаги фермер хўжаликлари рахбарлари, таълим, маданият ва тиббий муассасалар ходимлари, ишлаб чиқариш корхоналари рахбарлари ҳамда овулнинг кўпни кўрган ибратли оилалар соҳиблари, обрўли уй бекалари, шунингдек ёш оилалар аъзолари овул аҳли амал қиладиган ва ҳамиша қадрлайдиган урф-одатлар, анъана ва қадриятларни ўсиб келаётган ёш авлод қалбига сингдириш, овул ёшлари ўртасида тадбиркорлик, ишбилармонлик муҳитини яратиш ва шу асосда бўш иш ўринлари сонини кўпайтириб, ёшларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан ўзлари амалга ошираётган ишлар ва янги режалар ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.

Гулжаҳон ИБРАГИМОВА, туман хотин-қизлар қўмитасининг

хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда

маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш

бўйича мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019