12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:01
Қишлоқ хўжалиги 👁 3,131

Улкан хирмонга муносиб ҳиссамиз

Улкан хирмонга муносиб ҳиссамиз

Амударё тумани иқтисодий салоҳияти бағоят кучли, яратувчанлик, бунёдкорлик имкониятлари ниҳоятда кенг туман сифатида республикамизда таниқлидир. Айниқса амударёлик уста пахтакорлар ҳар йили залворли "оқ олтин” хирмонини яратишлари билан кўпчиликни ҳайратга солиб келмоқда. Қисқа муддатда, яъни, сентябрь ойи ичидаёқ пахта тайёрлаш бўйича йиллик шартномавий режани ортиғи билан бажариш ҳазилакам гап эмас. Бу албатта амударёлик пахтакорларнинг бениҳоя ишчанлиги, меҳнатсеварлиги, ўз касбининг моҳир усталари, фидойилари бўлганлиги туфайли қўлга киритилаётган зафарли ютуқлар, улкан муваффақиятлардир.

Яна менинг амударёликларга қойил қоладиганим уларнинг юксак одамийлиги, ниҳоятда олийжаноблиги ва меҳмондўстлиги, ғоят бағрикенглигидир. Буни туманнинг  қайси хонадонига, қайси гўшасига борманг, дилдан чуқур ҳис қиласиз.

Мана сўнгги ўн уч йилдан буён амударёликлар билан бизнинг Ажиниёз номидаги НДПИ профессор-ўқитувчилар ва талабалар жамоаси ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳамкорлик қамрови кенг бўлиб таълим-тарбия соҳасидаги тажриба алмашувлар таълим жараёнларидаги янги педагогик технологиялар, таълим жараёнларида замонавий  ахборот телекоммуникация технологиялари янгиликларини, ютуқларни татбиқ этиш борасидаги педагогик услубий тажрибалар олиб бориш, қўлланиш изчиллигини, мунтазамлигини ва давомийлигини таъминлаш таълим-тарбия соҳасидаги ҳамкорлигимизнинг асосини ва мазмун-моҳиятини ташкил этади. Бунга ёрқин мисол сифатида Манғит шаҳрида жойлашган бизнинг ҳомийлигимиздаги 3-сонли Амударё академик лицейнинг ўқитувчи педагоглар ва ўқувчилар жамоаси билан бизнинг яқин ҳамкорлигимизни кўрсатишимиз мумкин. Мазкур академик лицей интеллектуал салоҳиятининг йилдан-йилга босқичма-босқич  ошиб бораётганлиги,  таълим-тарбия борасида бой тажрибалар тўпланаётганлиги ва соҳа бўйича қувонарли ютуқлар қўлга киритилаётганлиги мана шу ҳамкорликларимизнинг энг яхши самаралари, энг улкан муваффақиятларимиздир. Мана шундай самара, мана шундай муваффақиятлар натижасида ўқувчилар келгусида билимдон ва малакали кадрлар бўлиб майдонга чиқади. Бундай кадрлар элимизнинг янада юксак тараққий этиши учун, янада гуллаб яшнаши учун жуда зарурдир.

Энди ҳамкорликнинг амалий ўзаро ёрдам жиҳатларига тўхталадиган бўлсак, олий таълим даргоҳимиздаги талабалар – навқирон ёшлар жуда катта бунёдкор жисмоний куч ҳисобланди. Талабалар бизда беш минг нафарга яқин бўлиб, уларнинг тўрт минг нафардан ортиғи айни кунда амударёлик пахтакорлар билан ёнма-ён туриб пахта йиғим-терим ишларида яқиндан ёрдам беришмоқда. Уларнинг шу кунга қадар терган "оқ олтин” дурдоналари 5 минг тоннадан ошиб кетди. Бу билан талабаларимиз ва профессор-ўқитувчиларимиз амударёлик пахтакорлар эришган бугунги улкан меҳнат ғалабаларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Талабаларимиз туманда фаолият кўрсатаётган 261 та фермер хўжаликларининг деярли барчасидаги йиғим-терим ишларида фаол қатнашмоқдалар. Айниқса институтимизнинг физика-математика, табиатшунослик, ўзбек тили ва адабиёти, бошланғич таълим, тарих факультетлари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари пахта йиғим-теримида пешқадамлик кўрсатиб, терим суръатининг оширилишига ўзларнинг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Мавжуд 9 та факультет ичида ва факультетлараро ўзаро мусобақалар ташкил этганлигимиз ҳам ўзининг яхши самарасини бериб, "оқ олтин” хирмонларининг кун сайин юксалишини таъминламоқда. 20 сентябрь куни, дастлабки ўн кунлик якуни бўйича "Тўлқин” овулидаги Руфат Аҳмедов бошқараётган "Аҳмад гўжа” фермер хўжалиги пахтазорларида мавжуд 9 та факультетнинг энг илғор теримчи талабалари ва профессор-ўқитувчилари кун бўйи ўзаро мусобақалашиб, энг пешқадам эпчил теримчи талабалар ва профессор ўқитувчилар аниқланди. Мусобақа натижасига кўра профессор-ўқитувчилар орасида интитутнинг ботаника кафедраси ўқитувчиси Каримбой Эшчонов 168 килограмм пахта териб фахрли 1-ўринни эгаллаб ғолиб бўлди ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.

Шундай қилиб, пахта йиғим-теримининг айни долзарб даврида профессор-ўқитувчиларимиз ва талабаларимиз амударёликларнинг навбатдаги юксак марраси – 43 минг тонналик сарбаланд "оқ олтин” хирмонини бунёд этишда яқиндан ёрдам бериш учун ҳар бир соат, терим суръатига барака киритмоқдалар.

Фурсатдан фойдаланиб, барча пахтакорларимизни дастлабки юксак хирмон ва 1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами билан қизғин табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик ва машаққатли ишларида муваффақиятлар тилайман.

Қувондиқ Қодиров,

Ажиниёз номидаги НДПИ маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори.  
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026