Мактабларда қўнғироқ жарангги
ҲАЯЖОНЛИ ДАҚИҚАЛАР
Мана, ўқув йили тугашига ҳам саноқли кунлар қолди. Мактабимиз ўқувчилари ўқув йили якунига бағишланган тадбирларга пухта тайёргарлик кўрдилар. Биз кутган кун ҳам келди, азизлар! Умумтаълим мактабларида 11 йиллик таълим тизими тикланиши муносабати билан бу йил битирувчи синфлар йўқ. Қўнғироқлар эса яна бир ўқув йили якунланганини билдириб жарангламоқда. Эшитяпсизми, қўнғироқ жарангини! Ўқувчиларнинг “Қадрдон мактабимиз бағрида ўқиб-ўрганиш, доимо изланиш, янгиликка, тараққиёт чўққиларини забт этишга интилиб яшаймиз!” шиори остида саф тортиб чиқишлари, эндигина биринчи синфга қабул қилинган жажжи қизчанинг қўнғироқ чалаётгани ниҳоятда ҳаяжонли. Бу манзарани кўриш мен учун бироз таъсирли. Бир куни бизлар ҳам ҳудди мана шу ака-опаларимиздек юқори синф ўқувчилари бўламиз. Мактаб-болаликнинг беғубор дамларига бой азиз даргоҳ. Бир куни ширин хотираларга бой қадрдон мактабимиз билан хайрлашамиз. Ўша кун келгунга қадар юқоридаги шиорга содиқ бўлиб илм чўққиларини эгаллаш учун интилиб яшаймиз. Интилиш эса бизни ойдин орзулар сари чорлаб туради.
Суннатилла ИСМОИЛОВ,
74-мактаб ўқувчиси, “Ёш мухбирлар” пости аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶