Манғит деҳқон бозорида ёнғин бўлса, қандай ҳаракат қилинади?
Кейинги пайтда дунёнинг турли мамлакатларидаги йирик савдо-кўнгилочар марказларида турли даражадаги ёнғинлар содир бўлаётгани барчага маълум. Бу каби фавқулодда вазиятлар оқибатида қанчадан-қанча бегуноҳ одамларнинг вафот этганлиги, иқтисодий зарар кўрилганлиги дунё мамлакатлари аҳолисини огоҳликка, ҳушёрликка чорламоқда. Ҳар қандай вазиятларда ҳам оқилона ҳаракат қилиб, кишиларнинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўришга ундамоқда.
Туманимизда бу каби нохуш ҳолатлар содир бўлишининг олдини олиш мақсадида 28 май куни Манғит шаҳридаги “Деҳқон бозори”да ёнғин содир бўлганда фавқулодда вазиятлар давлат тизими хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус тактик-ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ўқув машғулотларида туман Ички ишлар бўлими, туман ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси, Тиббиёт бирлашмаси, Электр таъминоти корхонаси вакиллари иштирок этдилар ва ёнғин содир бўлишининг олдини олиш, шундан бахтсиз ҳодиса содир бўлганида тўғри ҳаракат қилиш тартиби ҳақидаги билимларини мустаҳкамладилар.
Ойгул Pажабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶