Жамият
👁 829
Ногирон болаларга меҳр-эътибор кўрсатилди
28 май куни Ўзбекистон ногиронлар уюшмасининг туман Ногиронлар жамияти ташаббуси билан туман ҳокимлиги, халқ таълими, маданият бўлимлари ва “Баркамол авлод” болалар маркази ва саънат мактаблари ҳамкорлигида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб тадбир ўтказилди.
Тадбирга 40 нафар имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган болалар таклиф қилинди. Уларга байрам муносабати билан алоҳида меҳр – эътибор кўрсатилиб, совға-саломлар берилди.
9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари, рақслари билан болажонларга байрам кайфиятини улашди.
Тадбир иштирокчилари бу каби меҳр-эътибордан хурсанд бўлдилар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶