ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИГА БАҒИШЛАБ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Ҳар йили бутун дунёда 3 декабрь — Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни сифатида кенг нишонланади. Ногиронлиги бор инсонлар қалбида ҳаётсеварлик туйғуларини уйғотиш, уларнинг ҳар қандай соғлом инсонлардан кам эмаслигини амалда намоён этиш орқали қалбларига жўшқин кайфият бағишлаш инсоний қадриятлардан бири саналади ва сана муносабати билан дунё халқларини одамийлик, ўзаро меҳр-оқибат ҳамда саховатпешаликка даъват этишга қаратилган тадбирлар ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар жамиятининг Амударё туман бўлими томонидан ҳам ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ушбу сана муносабати билан турли байрамона тадбирлар, ногиронлиги бўлган шахслар иштирокидаги параспорт мусобақалари ўтказилади, ҳомийларни жалб қилган ҳолда хайр-эҳсон тадбирлари амалга оширилади.
Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг Амударё туман бўлинмаси томонидан ташкиллаштирилган навбатдаги шахмат ва шашка спорти бўйича мусобақалар Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш кунига бағишланди. Мазкур мусобақани ўтказишдан мақсад ногиронлиги бўлган шахсларнинг имконияти чекланган, лекин интилишлари, қалбларидаги орзулари чексиз, ақл-у заковатда ҳар қандай соғлом инсонлардан кўра фаолроқ эканлигини амалда намоён этишлари учун имконият яратиш, шу орқали жамиятдаги тенглик ва инсонпарварлик, меҳр-оқибат туйғуларини янада улуғлашдан иборатдир.
Тадбирда Амударё тумани Кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан 10 нафар, Ногиронлар жамиятининг Амударё туман бўлинмаси аъзоларидан 20 нафар фуқаролар иштирок этдилар. Мусобақаларнинг ўзаро тенглик ва шаффофлик асосида ўтишини таъминлаш мақсадида, аввало, иштирокчилар учун қулай шарт-шароитлар яратилди.
Шашка-шахмат параолимпиада ўйинлари бўйича мураббий Раҳматжон Раҳимовнинг саъй-ҳаракатлари билан ҳар бир иштирокчининг маҳоратига ҳаққоний баҳо бериб борилди.
Мусобақа якунларига кўра шашка спорти бўйича 1-ўрин Дармонжон Ибодуллаевага, 2-ўрин Саида Ўразбаевага ва 3-ўрин Гулноза Гулмоноваларга насиб қилди.
Эркаклар ўртасидаги шахмат мусобақаларида эса 1-ўринни Тўрабой Абдуллаев, 2-ўринни Шокир Нуруллаев ҳамда 3-ўринни Зафаржон Қиличев қўлга киритди. Аёл-қизлар ўртасида ғолиблик Манзура Абдуллаевага насиб қилган бўлса, 2-ўринга Санобар Жумамуродова, 3-ўринга Ойхон Бекатовалар лойиқ кўрилди.
Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Робия Йўлдошева

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶