КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА 8 МИНГ ДОНА ЖЎЖА ТАРҚАТИЛДИ
Аҳоли фаровонлигини янада ошириш ҳамда кам таъминланган оилалар турмуш тарзи яхшиланишига кўмаклашиш мақсадида давлатимиз томонидан кўп имкониятлар яратилмоқда. Кам таъминланган оилаларга тижорат банклари томонидан кам фоизли кредитлар ажратилиб, уларнинг оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишларига кўмаклашилиб, бандлиги таъминланмоқда.
Яқинда туман хокимлиги ташаббуси билан яна бир хайрли ишга қўл урилди. Туман прокуратураси, Ички ишлар бўлими, Давлат солиқ инспекцияси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши, фермер дехқон хўжалиги ва томорқа эгалари Кенгаши каби қатор ташкилотлар ҳамкорлигида тумандаги кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадидаги навбатдаги тадбир амалга оширилди.
Туман хокимлиги ҳисобидан 20 миллион сўм пул ажратилиб, овул ва маҳаллалардаги 320 та кам таъминланган оилаларга 8 минг дона жўжа тарқатилди. Уларни хонадонма-хонадон тарқатиш жараёнларида 4 та сектор раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
Овул ва маҳаллалар аҳлига паррандачилик билан шуғулланишдан ташқари, томорқаларидан унумли фойдаланиш бўйича ҳам тавсиялар берилди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶