Ҳаракатлар стратегияси – ёшлар нигоҳида
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти муассислигидаги “Илим ҳам жамийет” илмий-методик журнали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг грант танловида қатнашиб, ғолиб бўлган эди.
Журнал таҳририятининг “Ҳаракатлар стратегиясини ёшларимиз билиши керак!” деб номланган лойиҳаси доирасида 28 апрель куни Амударё академик лицейида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Давра суҳбати шаклида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ҳақида кенг турда тушунчалар берилди.
Учрашувда институтнинг профессор-ўқитувчилари ва мутахассислар ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶